Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Бугунги сухбатимиз хам Каломга асосланган ва икки жинс вакилларининг вазифалари хақида. Билсангиз, 1 Коринфликларга мактубнинг 14 боби 1 Тимўтийга мактубнинг 2 бобига ўхшаб кетади. Шунинг учун1 Коринфликларга 14 бобдан бир нечта изохлар беришни маъқул кўрдик. Хаворий Павлус бу мактубни Коринфдаги имонлилар жамоатига ёзган. Бу мактуб тахминан эрамизнинг 56 йилларида ёзилган Коринфликларга ёзилган мактубдан тахминан олти йил ўтиб, у Эфес шахридаги жамоат учун Тимўтийга биринчи мактубини ёзди. Бу икки мактубда хам Павлус аёллариннг камтар ва итоаткор бўлишини буюрган. У ўз мактубини эски ахддан парчалар келтириб тасдиқлайди. У хамма жамоатларда аёллар Исо Масихнинг хушхабарига итоат этиши кераклигини буюради. Шунинг учун хам Тимўтийга биринчи мактуб 2 боб билан Коринфликларга биринчи мактуб 14 бобларни биргаликда ўрганиш керак. Бу икки мактуб бир-бирини тўлдиради.
Бу иккиси Павлуснинг нима демоқчи эканини яхшироқ тушунишимизга ёрдам беради. Ундан ташқари улар Ибтидода ва Тавротда хам парчанинг мазмунидаги эркак ва аёлнинг Худонинг назарида тенглиги аммо уларнинг вазифалари хар-хиллиги хақида ёзилганини эслатиб ўтади. Тимўтийга биринчи мактуб 2 бобнинг мазмунини билган холда 1 Коринфликларга 14 бобдан бир нечта оятларни ўқиймиз:
14:33Чунки Худо тартибсизлик Худоси эмас, тинчлик Худосидир. Худонинг барча азиз жамоатларида бўлгани каби…
14:34 сизнинг жамоатларингизда хам хотинлар сукут сақласин. Аёлларга сўзга чиқиш учун рухсат берилмаган, лекин Тавротда хамайтилишича сукут сақласинлар.
14:35Агар бирор нарса ўрганишни истасалар, уйда ўз эрларидан бу хақда сўрасинлар. Имонлилар жамоатида хотинга сўзга чиқиш адабсизликдир.
14:36 Нахотки Худонинг каломи сиздан чиққан бўлса? Нахотки у ёлғиз сизларга етиб борган бўлса?
14:37 Агар бирор киши ўзини пайғамбар ёки Рух амрида деб хисобласа, у шуни англасинки, сизларга ёзганларим Раббимиз амридир.
14:38 Лекин ким буни англамас экан, англамай қўяқолсин.
Павлус жамоатдаги ибодат жиғилишларида тартиб бўлиши учун аниқ қонун қоидалар белгилаган. Чунки бир нечта биродарлар бошқаларнинг Рухий инъомларига хасад қилиб, Худонинг хонадонида ўзларини нотўғри тутганлар. Жамоатдаги мухим бўлмаган саволлар ва бахс мунозараларга эътибор қаратиш керак эмас. Бу парчадан Павлус бир нарсани, яъни Худо эркак билан аёлни тенг аммо хар хил қилиб яратганини ва аёллар жамоатда сукут сақлаб итоат қилишларини таъкидлайди. Масихийча таълимот аёлларнинг итоатли бўлишларини талаб қилади. Павлус ўзининг мактубларида аёлларни Худовандга итоатли бўлишга чақиради. Чунки Павлуснинг айтганлари Мусонинг қонунлари билан тўғри келади.
У аёлларни итоатли бўлишга чақириш билан уларни душманимизнинг хийлаларидан химоя қилмоқчи. Павлус “Тавротда хам айтилишича сукут сақласинлар”, деганда Мусо пайғамбарнинг қонунларини назарда тутган. Агар Каломдаги Павлуснинг мактубларига эътибор берсангиз, у аёлларнинг ва эркакларнинг ўз вазифаларини, аёлларнинг итоатли бўлишларини эслатишдан чарчамайди. У аёлларнинг сукутда ва итоатда бўлишини айтар экан, мактубида: “хамма жамоатларда бўлгани каби”, деган жумлаларни хам қўшади. Мактубида: «Агар сиз ўзингизни Рух амрида деб хисобласангиз, шуни англангки, сизга ёзганларим Раббимиз амридир”, деб эркак ва аёл ўртасидаги тенглик аммо турли хиллигига тегишли асослар Худованднинг буйруғи ва хохиши эканини таъкидлайди. У жамоатларга йўл йўриқ берар экан, хамма нарса адаб ва тартиб билан содир бўлишини истайди.