4:11

Муқаддас Калом мукофотлар хақида нима дейди

MP3

“Аксинча, зиёфат берганингда, қашшоқ, амйиб, шол ва кўрларни чақир. Шунда сен бахтлисан. Чунки улар сенга қаримтасини қайтаролмаса-да, лекин қиёматда солихлар тирилганда сен буларнинг қаримтасини кўрасан” Лука 14:13-14.

Бу бир Шанба куни содир бўлган эди. Исо бир нечта мехмонлар билан кўзга кўринган бир оқсоқолнинг уйига чақирилган эди. Келган мехмонлар ўзи учун энг яхши жойни танлашга интилаётганларини кузатиб турарди. Хеч ким кутмаган пайтда бирданига У шундай деб қолди: «…пойгахда ўтириб тур… Кимки ўзини юқори олса, пасайтирилади. Кимки ўзини паст олса юксалтирилади.” ХАмма мехмонлар унга хайрат билан қараб қолган бўлса эхтимол. Аммо У хали сўзини тугатмаган эди. У мезбонга қараб, мехмон чақиришнинг энг яхши йўлини ўргатди: “Тушки ёки кечки зиёфат қилганингда, дўст, ака-ука, қариндош-уруғ ва бой қўшниларингнигина чақириб турма. Чунки улар хам сени чақириб қаримта қилишига тўғри келади.” Мезбон уйига йиғилганлар унинг сўзларига ажабланиб қарашди.

Исо эса сўзини давом эттирди: «Кейинги сафар хозир чақирган одамларингини мехмонга чақирма”. Бу сўзлар билан У нима демоқчи эди? У келган одамларни камситмоқчи эмас эди, шунчаки мезбон учун яхшилик қилмоқчи ва бошқаларни хам шунга ўргатмоқчи эди. Чунки У кейинги оятда шундай деди: “…зиёфат берганингда, қашшоқ, майиб, кўр ва шолларни чақир. Шунда сен бахтлисан. Исо хаммани хайратда қолдириб, Уни мехмонга чақирган мезбон учун абадий қоладиган бир яхшилик қилди. У мезбоннинг келажакда тақдирланишини хохлади. У мезбонга бахтлисан, деди. Бахтли бўлиш!” ХАммамиз мана шу хисни туйганмиз, унинг қандай бўлишини биламиз. Муқаддас Каломда: «Олишдан кўра беришнинг бахтиёрлиги катта”, деб ёзилган. Ха, олганингизда албатта хурсанд бўласиз, аммо бера олиш – бахт. Сиз яхшилик қилган одамнинг кўзларидаги мамнунлик ва шодлик сизни хам бахтиёр қилади.

Бир воқеа эсимда. Бир куни ресторанга кириб, ўзимга таом буюрдим. Таом келгунча ойнали девордан ташқарини кузатар эканман, ресторан яқинидаги бекат орқасида ўтирган гадойга кўзим тушди. Аниқроғи у қашшоқ, уйсиз бир бечора эди. Мен унга ачиниб кетдим. Беихтиёр унга кичкина бўлса хам яхшилик қилгим келди. Аммо қандай қилиб… шу пайт официант мен буюрган таомни олиб келди. Мен таомни олиб ташқарига чиқдим. Ўша одамнинг олдига бориб, таомни унга узатдим. У аввалига хеч нарсани тушунмай, хайрон бўлиб қараб турди, сўнг таомни унга бераётганимни тушуниб қолиб, шошиб уни қўлимдан олди. У таомни шоша-пиша ер экан, менга миннатдорчилик билан қараб-қараб қўярди. Унинг кўзлари шодликдан порларди! Ресторанга қайтиб хисоб-китоб қилиб уйга қайтдим. Йўлда кетар эканман, ич-ичимдан хурсанд бўлардим. Ўшанда ўзимни жуда бахтли хис қилдим. Ха, Раббим Исо ўшанда хақ эди. Сизга қаримтасини қайтаролмаганларга қилган яхшилигингиз бу бахтдир. Улар сизга сиз қилган яхшиликни қайтаролмайдилар, аммо қиёматда ўша яхшилигингизнинг қаримтасини кўрасиз.

Яна ўша оқшомга қайтадиган бўлсак, Исо Масих улар ишонган нарсага мутлақо тескари бир фикрни айтаётган эди. Бугунги кунда хаммамиз киши ўлимидан кейин қилган ишларига муносиб равишда тақдирланади ёки жазоланади, деган фикрга ишонамиз,. Бу фикр биз учун янгилик эмас. Аммо ўшанда Исонинг атрофида ўтирган мехмонлар, киши қилган ишлари учун бу дунёдаёқ мукофотланади, деб ишонишарди. Хазрати Исо эса уларга агар, сизга яхшилик қайтара олмаганларга яхшилик қилсангиз:

Қилган яхшилигингиз ўзингизга қайтади. 2. Ўша яхшилик қиёматда қайтади.

Ўша яхшиликни олганингизда бахтиёр бўласизлар, — деди.

Албатта Худованд бизни бу хаётимизда хам қилган тўғри қарорларимиз ва Унга имон билан қилган хизматларимиз учун мукофотлайди, аммо… Азизлар бугунги сухбатимизнинг давомини кейинга қолдирамиз. КЕйинги сафар бу мавзуни чуқурроқ ўрганамиз. Унгача ОМОН бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top