3:20

Етим миллионер

MP3

Ассалому алайкум. Бизнинг давримизда кимнидир ҳайратга солиш осон бўлмай қолди. Ҳозир бутун дунё ким ўзарга ўйнагандай, бир-биридан ошиб тушадиган ихтиролар, янгиликлар, янги модалар яратишмоқда. Бир неча давлатлар ўзларининг мода қироллари билан фаҳрланишади. Ëшлигимда Коко Шанел исмини эшитгандим. Аниқроғи шу ном билан аталадиган атирлар менда қандайдир сирли таассурот қолдирганди. Бу бекорга эмас экан. Чунки Коко Шанелнинг болалик йиллари чиндан ҳам бироз сирли. Бу хоним бугунги замонавий моданинг «она»си хисобланади. Бугунги мода индустриясини Габриэл Коко Шанелсиз тасаввур этиш қийин. Унинг номи билан аталган ҳар бир атир, шубҳасиз, бетакрорлигини тасдиқлайди. Биз атир ҳақида гапирдик, лекин у асосий ишини мода оламидан бошлаган.

Рост гап. Бу мода қироличасининг нималар қилгани ҳақида гапиришдан олдин унинг қаерда ва қандай яшагани ҳақида бироз маълумот берсам. У 1883 йилнинг 19 августида Франциянинг Сомюр шаҳарчасида дунёга келди. Унинг онаси – мардикор Жанна Девол бутун округга донғи кетган хотинбоз Албер Шанелга кўнгил қўйиб, бахтиқаро бўлганлардан бири эди. Габриэл 11 ёшга тўлганида онасидан айрилади. Отаси эса уни ва сингилларини Обазин монастири қошидаги етимхонага топширади. Етимхонада болаларга касб-хунар ўргатиларди. Бўлажак мода қироличаси ҳаммадан ёмон тикар ва тикувчиликни ёмон кўрарди. Лекин ҳаёт кишини нималарга мажбур қилмайди дейсиз. У етимхонадан кетгач, Мулен деб аталувчи тайёр кийимлар дўконида тикувчи бўлиб иш бошлади.

Келинг бу ёғини мен давом эттирай. У дўконда ажойиб, тикувчи бўлиб етишди. Аста-секин хусусий буюртмаларга кўмила бошлади. Бир танишининг ёрдамида шахсий устахона очишга ҳам муваффақ бўлди. 1910 йилда у Францияда биринчи бутик – машҳур Рю Камбон салонига асос солди. Бир неча мамлакатларда Модалар уйи очди. Коко Шанел номи мода рамзига айлана борди.

Унинг бунчалик муваффақият қозонишининг сири нимада? Шанелга қадар аёллар ер супуриб юрадиган даражада узун либослар кийиб, бошларига катта ва қўпол шляпаларни қўндириб юришарди. Шанел эса ихчам ва қулай кийимлар тарафдори эди. У аёлларга мутлақо янги, илгари умуман русум бўлмаган либосларни таклиф қила бошлади. Коко Шанел аёллар уст-бошини тубдан ислоҳ қилди.

Бироқ онам тенги аёллар Шанелни дастлаб, атирлар орқали таниганлар. Шанел ҳоним уста моделъер бўлибгина қолмай, яна бир таваккал ишга қўл урган. Юқорида айтганимиз атирлар ўша хонимнинг ташаббуси билан яратилган. Ўша даврда сирти бўртма нақшли хир атир шишалар расм бўлганди. Лекин Шанел ҳеч қандай безаксиз, биллур идишларга буюртма берди. Устига эса қора ҳарфлар билан «Chanel» деб ёзилган. Бу атир шишалар тез шуҳрат қозонди. « Chanel 5» эса мода индустрияси тарихида энг машхур атир сифатида қайд этилди.

Сизнингча бу аёлнинг бунчалик шуҳрат чўққисига чиқишига сабаб нима? Омадми? Билишимизча, бу даражага етишишига унинг тиришқоқлиги, меҳнаткашлиги сабаб бўлган. Қийинчиликларга қарамай олға ҳаракат қилиш унинг шиори бўлган. Сиз ҳам шундай қилинг, ютасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top