3:31

Янги кун

MP3

Тонг отиб келмоқда, ҳали қуёш кўтарилгани йўқ. Атфорда бир сас эшитилмайди. Иссиққина кофе ичимга кириб танамга илиқлик югуради. Ер ҳам ҳали уйқудан уйғонгани йўқ, бироқ янги кун бошланмоқда. Бир неча дақиқалардан сўнг янги кун бошланади. Қуёш кўтарилиши билан тонг сукутини одамларнинг ташвишлари бузади. Бу шовқин фикрларимни тарқатиб юборади. Келаётган 12 соат мендан ўз ишини талаб этади. Шунинг учун ҳозир қарор қилишим керак. Худога шукур! Худонинг Гўлготадаги қурбонлиги учун мен танлаш ҳуқуқига эгаман. Шунинг учун ҳам мен…

Муҳаббатни танлайман. Нафратланишни оқлаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам мен муҳаббатни танлайман. Бугун мен Худони севаман, чунки Худо аввал мени севди.

Мен хурсанд бўлишни танлайман. Кундалик ҳаётимда хафа бўлишим учун сабаблар етарли бўлади, бироқ мен ҳар қандай ҳолатларда Худони кўраман. Кимнингдир хатолари устидан кулмайман, ёки бўлмаса хатоларини юзига айтиб ҳукм қилмайман. Бу билан ахмоқлар шуғуллансин. Бугун ҳар бир инсонга Худонинг бандаси деб қарайман. Қийин ҳолатларда Худони тушунишга ҳаракат қиламан.

Мен тинчликни танлайман… Мен яшашим учун, олға ҳаракат қилишим учун кечирим бераман. Атрофимдагилар билан тинчликда бўлишни танлайман.

Мен сабрли бўлишни танлайман…дунёвий ташвишларга эътибор қилмайман. Менинг ўрнимни олганларни қарғамайман, аксинча унга ён бераман. Кўп кутаётганим ўрнига нолимасдан, шу вақтимни ибодатга бағишлайман. Янги топшириқ олганимда қўлларимни мушт қилмай, миннатдорлик билан ишга киришаман.

Мен яхшиликни танлайман… Камбағалларга, менинг ёрдамимга муҳтожларга меҳрибон бўламан. Бой-бадавлатларга ҳам хайрихоҳ бўламан, чунки улар қўрқадилар. Ëвузларга ҳам яхшилик қилувчи бўламан, чунки Худо ҳам менга яхшилик қилади.

Мен юмшоқ кўнгил бўлишни танлайман…Ноҳақ топилган пулдан кўра, пулсиз кун кўришни танлайман. Камситишларни мақтовдек қабул қиламан. Бошқа бировни айблагандан кўра, ўз гуноҳларим учун тавба қиламан. Мен юмшоқ кўнгил ва шафқатли бўлишни танлайман. Мен қаноатли бўлишни танлайман…Руҳим ўлганимдан кейин бу фоний баданимни тарк этади. Шундай экан ҳар қандай ҳолат менинг устимдан ҳукмронлик қилишига йўл қўймайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қаноатли бўлишни танлайман. Фақат имон истагини қондираман. Фақат Тангримга итоатли бўламан. Бугун ва кейин ҳам фақат Масиҳ менинг Устозим бўлади. Мен бугун ҳозирдан бошлаб, қаноатли бўлишни танлайман.

Мен Имонни танлайман…Имконсиз туюлган ҳолатларда ҳам Худовандимнинг марҳаматига таяниб имон билан ишга киришаман. Бугун мен ўз ваъдаларимни бажараман. Кредиторларнинг ишончини қозонаман. Ҳамкасбларим сўзларим чинлигига шубҳа қилишмайди. Хотиним ҳам муҳаббатимнинг чинлигига шубҳа қилмайди. Ва фарзандларим ҳам оталари уйга келмай қолишларидан қўрмайдилар. Менинг садоқатли эканимга гувоҳ бўлишади.

Мен камтарликни танлайман. Куч билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Мен камтар бўламан. Овозимни баланд кўтарадиган бўлсам ҳам, фақат Худони улуғлаш учун кўтараман. Бармоқларимни бирлаштириб тугадиган бўлсам ҳам, фақат ибодат чоғидагина бирлашади. Нимадир талаб қилсам ҳам фақат ўзимдан талаб қиламан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top