3:26

Бизнинг ҳаётимиз бу гувоҳлик

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли азиз радио тингловчи дўстлар. Яна радио тўлқинлари орқали сиз азиз биродарларимиз билан ғойибона бўлсада учрашдик. Худовандга шон-шарафлар бўлсин. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Кўпчилигимиз ёшлигимизда ота-онамизга уй юмушларида ёрдамлашаётганимизда айрим гапларни эшитган бўлсак керак.

Яъни: бу бола келажакда ҳамма нарсани қила олади, қаранг, қўлидан анча иш келади, деган гаплар. Балки кимдир бу гапларнинг тескарисини ҳам эшитган бўлиши мумкин. Ёшинг палон жойга бориб қолди, қўлингдан эса ҳеч вақо келмайди деган гаплар. Агар инсон ҳаёти давомида нимагадир қаттиқ киришиб кетса ва бошқаларнинг ёрдамисиз ўзи ҳаракат қилса, ўйлаймизки, кўп уринишлардан сўнг у ўз ишининг моҳир устасига айланади.

Бугунги қаҳрамонимиз Юсуф ҳар қандай ишни уддасидан чиқа оларди. Уни ишлаш учун юборишганда у ҳали умуман қилмаган ишнинг ҳам уддасидан чиқар эди. Жуда яқин орада Юсуфнинг хўжайини иброний йигит суратидаги қандай хазинага эга бўлганини англади ва энди унга қулга қарагандай қарамас эди.

Юсуфга яхши кийим беришди, у ўз хўжайинининг уйида бошқарувчи бўлиб қолди ва рўзғорни шундай яхши ва тўғри олиб борардики, бунинг орқасидан Юсуфнинг хўжайини аввалгиданам кўпроқ фойда кўрди. Пўтифар Юсуфга ўз ўғлига ишонгандек ишонарди. У шундай содиқ хизматкори борлигидан хурсанд эди, чунки унинг юқори хизматдаги аҳволи ҳамда фиръавн соқчиларининг бошлиғи каби вазифаси уни ҳар куни уйини ташлаб кетишга мажбур қиларди.

Кўпинча, уйга қайтгач, у олдига Юсуфни чақирарди ва уйни бошқариш бўйича Юсуфнинг хайрихоҳ ва оқилона таклифларини бажонидил қабул қилиб, у билан узоқ суҳбатлашарди. Баъзан шундай бўлардики, Юсуф отасининг уйида қилганидек, бу ерда ҳам хизматкорларнинг ножўя хатти-ҳаракатларига хўжайинининг эътиборини қаратар эди.

Шу тариқа Пўтифар Юсуфнинг гуноҳга бўлган муносабатини ҳамда Худовандга бўлган мустаҳкам ишончи ҳақида билиб оларди. Шунинг учун ҳам Пўтифар ўз хизматкоридан ёши анча катта бўлишига қарамасдан, Юсуф эса ҳали ёш бўлишига қарамасдан, хўжайини ўз хизматкорини ҳурмат қилар эди. Албатта, Юсуф буларнинг барчаси ҳақида ўйларди ва ўз ўрнида бир неча йил олдин уни бу уйга олиб келгани учун Худовандга миннатдорчилик билдирарди.

Ҳурматли радио тингловчи мухлислар! Масиҳийлик ҳаёти давримизда кўпгина муаммоларга дуч келамиз. Турли қўвғинлар, ўз уйимизда ёки маҳалла куйдаги қаршиликлар. Баъзан ишхонамиздаги муаммолар шулар жумласидандир. Шундай пайтларда ушбу муаммоларга енгилиб қолсак, шайтон ўз ғалабасини нишонлайди. Шундай экан, фақатгина Худованд биз билан эканлигини билиб, Юсуф каби Унга содиқ қолишга ҳаракат қилайлик. Шунда Худованд ҳар биримизни янада марҳаматлайди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top