3:09

Беҳуда ташвишлар

MP3

«Мен ёш ҳам эдим, қариб ҳам қолдим, Аммо солиҳнинг ташлаб кетилганини, ёки унинг зурриёти нонга зор бўлганини кўрмадим» Забур 36:25.

Кўпинча қандайдир кўнгилсизликлар кутамиз. Бизни болаларимизнинг ақлий ривожланиши қай даражада эканини кўрсатиб берадиган тестларнинг натижасидан ҳавотирга тушамиз. Газ, сув, электр энергия бошқармасидан келиб қарзларимизни сўраб қолишдан, ўша пайтда қарзларни тўлай олмаслигимиздан ҳавотирга тушамиз, фарзандларимизнинг хавфсизлигидан, пулимиз камлигида у ёки бу муҳтожлигимизга пулни қандай топамиз деб, кейинги ойда болаларнинг тўгараклари учун пул керак дея пулимизнинг етишмаслигидан ҳавотирга тушамиз.

Пул етарли бўлганда эса тўғри ишлата олаяпманми, қандай нарсаларга сарфлашим керагу, нималарга сарфламаслигим керак дея пулимизни донолик билан ишлата олмаслигимиздан ҳавотирга тушамиз. Агар пулимиз кўпроқ бўлса, қандай фойдали ишга тиксам экан дея ўйланамиз, бу ҳам биз учун бир ташвишга айланади. Болаларимизнинг, турмуш ўртоқларимиз, ёки бўлмаса ота-оналаримизнинг соғлиғи бизни ташвишга солади. Бир кун келиб истеъмол қилаётган маҳсулотларимиз ҳақида қандайдир салбий фикрлар эшитсак, у ҳақида ҳам ташвишга тушиб қоламиз. Шунча ҳавотирлар ва ташвишлар орасида яшаб юрган бир пайтимизда, бир муаммо пайдо бўлди-ю, у учун ҳам катта миқдорда пул керак. Энди ўша пулни қандай топаман, деган янги ҳавотир ва ташвиш пайдо бўлди.

Агар ҳар биримиз ҳаётимизга, қандай яшаётганимизга диққат қилиб қарасак, ташвишларга тўла ҳаётда яшаётганимизни кўрамиз. Энди айтинг-чи, фақат ростини айтинг, наҳотки Худованд ҳар доим шундай ташвишда ва ҳавотирда яшашимиз учун нажот берди? У Ўз йўлида бизни шунга ўргатадими? Худованд Ўз Ўғлини бизнинг гуноҳларимиз учун қурбон қилиб, кейин ибодатларимизга эътибор қилмаслиги мумкинми? Биз гуноҳкорларни шу қадар севгани учун ҳам Гўлготада қурбонлик қилмадими? Бизни шу қадар севган Худованд наҳотки ердаги ташвишларимиз билан бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйса. Бу дунёни, бизни яратган Худованд бизнинг нималарга муҳтожлигимизни ҳам билади. Ташвишланиб ким ўз умрини бир дақиқа бўлсин, узайтира олар экан.

Ташвишланганингиз билан муаммоларингиз ҳал бўлиб қоладими? Кейин айтингчи, Забур 90 боб 11 оятида: «У Ўз фаришталарига сен ҳақингда амр этгай, токи бутун йўлларингда сени асрасинлар», деб айтгани ҳам ҳазилмиди? Йўқ, Худо ҳазиллашмайди. Худо биздан Унинг иродасини бажаришимизни истар экан, шу билан бирга ҳаётда бизга нималар керак бўлишини, яшашимиз давомидаги эҳтиёжларимизни ҳам инобатга олган. Муқаддас Каломда моддий эҳтиёжларимиз ҳақида ҳам ёзилган: «Сиз аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб берилади.» Беҳудага ташвишланиш инсон саломатлигига ҳам руҳий ҳаётига ҳам яхшилик келтирмайди. Ташвишларни Худовандга ташлаб, имон билан Унинг етказишини кутиш энг яхши йўлдир. Мана шуни ўргана олишингиз сиз учун катта ютуқ бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top