3:09

Келишмовчиликни ҳал қилиш усуллари

MP3

Ассалому алайкум. Бугунги суҳбатимиз оилавий ҳаётда учраб турадиган жанжаллар пайтида ҳолатни яхшилаш ва муаммони ҳал қилишга ёрдам берадиган усуллар ҳақида бўлади. Бир танишим жуда шошқалоқ. Эри билан жанжаллашиб қолганда, жанжални тезроқ яхшилик билан тугатгиси келади. Бироқ бундай ҳолатда яхши натижага эришиб бўлмайди. Асаблар янада таранглашади. Жанжал юқори нуқтага етади. Хўш, бундай ҳолатда нима қилмоқ керак. Орамизда кўпни кўрган тингловчиларимиз бундай ҳолатда нима қилиш кераклигини яхши билсалар керак. Шундай бўлса ҳам ўртадаги келишмовчиликни яхшилаш учун биринчи усулни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Спортни ёқтирасизми. Спортнинг кўпгина турларида тайм аут деган нарса бор.

Спортчилар орада нафас ростлаб ва навбатдаги ўйинда қандай ҳаракат қилишни ўйлаб олишади. Турмушдаги жанжалларда ҳам эр-хотин тайм-аут қилиб олса яхши бўлади. Агар жанжал яна ҳам кучайиб кетаётганини сезсангиз зудлик билан тайм-аут қилинг. Бундай ҳолатда эр-хотин иккиси келишган ҳолда жанжални тўхтатгани маъқул. Масалан, мана бундай: «Дадаси, келинг жанжални тўхтатайлик.» Ëки бўлмаса: «Кел, ҳозир ўзимни тўхтата олмай қоламан. Шу гапни бошқа кунга қолдирайлик». Чунки бундай ҳолатда ҳар иккиси ҳам салбий ҳис-туйғулар билан ҳаракат қилаётган бўлади. Келишмовчилик бўлганда эса ақл билан иш кўрган маъқул. Эр-хотин бир оз ҳовурдан тушсин.

Шунда ҳар иккиси ҳам жанжалнинг сабабини ва муаммо нимада эканини яхшилаб ўйлаб олади.

Келишмовчиликка сабаб бўлган муаммо ҳақида кейинроқ ўзингизни босиб олганингиздан сўнг гаплашинг. Баъзилар ўша куннинг ўзидаёқ, ўзини босиб олиб гаплашиши мумкин. Бошқаларда эса ўзини босиб олиш жараёни бир неча кун давом этади. Шеригингизнинг ҳолатига қараб, шу куннинг ўзида ёки яқин бир икки кун ичида жанжалга сабаб бўлган муаммо ҳақида гаплашиб олиш лозим. Акс ҳолда бу жанжал яна қайталанаверади. Эр-хотин ўзини босиб олганидан сўнг «гапирувчи – тингловчи» усулидан фойдаланган ҳолда муаммога ечим топишлари мумкин. Оиладаги келишмовчиликларга барҳам берадиган иккинчи усул бу, муаммони муҳокама қилиш эмас, унга ечим топишга ҳаракат қилишдир. Бу ҳолатда ҳам Гапирувчи-тингловчи усулидан фойдаланиш тўғри бўлади.

Бу усул муаммони муҳокама қилмай, унга ечим топишга ёрдам беради. Эр-хотин ҳар иккиси ҳам ховуридан тушгач келишган ҳолда нега бунча аччиқланганини ёки бошқаси нега бундай дегани ҳақида гаплашиб олишади. Ўртадаги муаммони ҳал қилишда эр-хотин ҳар иккиси ҳам келишган ҳолда ҳаракат қилиши лозим. Эр ёки аёл бу ҳақида умуман гаплашишни истамаслиги нотўғри. Чунки бу ҳолда жанжалга сабаб бўлган муаммо қачондир бир кун яна қайтиб келаверади. Яхшилаб гаплашиб олинмаса, ўртадаги тушунмовчилик ҳам муносабатларига ҳалал беради. Биз оилавий ҳаёт рукни остида бериб бораётган маслаҳатлар ва маълумотлар ҳар бир оиланинг тинч ва ҳотиржам ҳаёт кечириши учун фойдалидир. Оиласининг мустаҳкамлиги учун курашишни истайдиган ҳар бир эр-хотин турмуш ўртоғини тушунишни ва уни эшитишни ўрганиши лозим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top