3:21

Хушомад қилиш

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Бугунги суҳбатимиз завқланишга бевосита алоқадор бўлгани ҳолда, эр-хотинларнинг бир-бирларига хушомад қилишлари ҳақидадир. Биз баъзан билган баъзан эса билмаган ҳолда атрофдагиларга хушомад қиламиз. Хушомад ҳаммага бирдай ёқимли. Буни билгани ҳолда эр-хотинлар турмушлари давомида бир-бирларидан хушомадни аяйдилар. Оилавий психологлардан бири ҳузурига келган эр-хотиндан: «Қачон охирги марта бир-бирингизга хушомад қилгансиз?», -деб сўрабди. Эр-хотин бараварига: «20 йил олдин», — деб жавоб беришибди. Турмуш қурганингизга неча йил бўлганидан қатъий назар, ҳар бир эр-хотин бир бирига тез-тез хушомад қилиб туришлари керак.

Инсон зоти яхшиликдан кўра кўпроқ ёмонликни ёдида сақлаб қолади. Яхши сифатлардан кўра бошқалардан ёмон сифатларни излашга одатланган. Шунингдек бирор кишининг ёмон ҳислатини яхши ҳислатидан кўра осон кўрамиз. Оилада ҳам эркак ва аёл бир-бирларининг яхши сифатларидан кўра, ёмонларини тез илғайди ва танқид қилади. Биз кўпинча аёлларнинг эрларидан нолиб гапирганларини эшитамиз. Эрлар ҳам аёлларининг камчиликлари ҳақида нолиб гапирадилар. Агар эр-хотин шу таҳлитда давом этаверса, бир-бирлари бўлган илиқ муносабатлар ҳақида орзу қилмаса ҳам бўлади. Ҳар бир инсоннинг ҳам яхши ҳам ёмон сифатлари бўлади. Биз эса муносабатларни яхшилаш учун ўша инсоннинг яхши сифатлари ҳақида ўйлашимиз ва гапиришимиз керак.

Бир дўстимдан эшитгандим, агар оиламда ҳамма нарса яхши бўлса, индамайман, мабодо бирор нарса ёмон бўлса албатта гапираман. Бу одат жуда кўп эркакларга ҳос. Аёли у ва болалари учун пишириб-куйдиради. Кийимларини ишга кийиб боришга тайёр қилиб қўяди. Унга ғамхўрлик қилади. Бироқ эркак бу нарсаларни одатий ҳолдек қабул қилиб, индамай яшаб юраверади. Албатта аёл киши учун бу вазифаларни бажариш, қийин эмас, бироқ эр мана шу ишлари учун аёлини бироз мақтаб қўйса, бу иш унинг учун роҳатга айланади. Аёл ҳам эрининг оиласи учун тинмай меҳнат қилаётганини, болаларини ва хотинини ҳеч нарсага зориқтирмаётганини қадрлаб, уни ширин гаплар ва хушомадлар билан сийлаб туриши керак. Агар ҳадеб эрнинг ёмон томонларини гапираверса, шунга одатланиб қолади.

Бу эса муносабатларга яхшиланишига тўсқинлик қилади. Аёл киши тез-тез эрининг оиласи учун қаттиқ меҳнат қилаётганини кўриб, унга: «Дадаси, биз учун қаттиқ ишлаётганингиздан хурсандман. Худованд менга сиздай эрни бергани учун миннатдорман», деса, эр хурсанд бўлмайдими? Ëки бўлмаса эр хотинининг ҳамма ишларни ўз вақтида ва чиройли бажараётгани учун, унга ва болаларига астойдил ғамхўрлик қилаётгани учун аёлига: «Сен бизга жуда яхши қарайсан, пазанда ва саришта аёлсан», — деб хушомад қилса, аёлга ёқмасмикан. Албатта хушомад ва мақтов сўзлар эркакка ҳам аёлга ҳам бирдек ёқади. Аёлларнинг хушомад қилишга ўрганишлари осон бироқ эркакларнинг бунга кўникишлари қийин бўлади. Улар хушомад қилмасам ҳам хотиним мен билан яшайверади, деб ўйлашади. Хушомад қилишга, хотинини мақташга бўйнилари ёр бермайди. Агар хотинингизни севсангиз, унинг юмушлари унинг учун роҳатга айланиши учун, уни тез-тез мақтаб туринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top