Ассалому алайкум. Бугун сизлар билан масала ва воқеалар ҳақида суҳбатлашамиз. Уларнинг бир-бирига боғлиқлига ва фарқланиши ҳақида сўз юритамиз. Кўпчилик оилаларда маъзи масалалар муаммога сабаб бўлади. Масалан; пул, интим муносабат, суҳбатлашишлар. Бундан ташқари бошқа масалалар ҳам бор булар; қайнона- қайнота, болалар, ичкилик, эътиқод, иш ва уй ишлари. Гарчи бу масалалар муҳим бўлса ҳам, кўпинча эр-хотинлар ўртасида келишмовчиликларга кундалик ҳаётда бўлиб турадиган кичик воқеалар сабаб бўлади. Биз сизларга воқеалар билан масалаларни ажратиб кўрсатмоқчимиз. Баъзи кўринадиган масалалар масалан пул, суҳбатлашиш, интим муносабатлар тагида яширин, эр-хотин муносабатларига таъсир қиладиган масалалар ётган бўлади.
Масалан, Элдор билан Эътибор тез-тез пул устида жанжаллашиб туришади. Бир куни Элдор ишдан кеч қайтди. У устини алмаштириб, чиққунча хотини эри стол устига қўйган буюмлари орасидан чекни кўриб қолди. Эри бугуннинг ўзидаёқ 75 минг ишлатибди. Бу сонни кўриб, унинг кайфияти тушиб кетди. У эрининг олдига келиб, «Чарчамадингизми, кунингиз қандай ўтди», деб ҳол-ахвол сўраш ўрнига, «75 мингни нимага ишлатдингиз? Бир кунда шунча сарфлаб юбордингизми?», — деди аччиқланиб. Эрининг ишдан келгандаги кайфиятидан асар ҳам қолмади. «Бу сенинг ишинг эмас», — деди қовоғини уюб. Шу тариқа пул устида ярим соат ғижиллашишди. Ҳар сафар кишининг юрагида яширин масалалар бўлади. Воқеалар эса уларнинг ҳаракатланишига сабаб бўлади.
Элдор билан Эътибор ҳар сафар пул масаласида ўтириб ҳотиржамлик билан гаплашмайди. Гап пул ҳақида кетганида ҳар доим жанжаллашишади. Агар конструктив жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, воқеалар ва масалалар бошқарилмаса оиланинг емирувчисига айланади. Масалалар ва воқеаларни бошқара билмасангиз улар сизни бошқарадиган бўлади. Бу эса оилада дилхираликлар ва кўнгилсизликларни келтириб чиқаради. Асосий масалалар пул, иш, уй ишлари бўлсада, жанжалларнинг келиб чиқишида одатда яширин масалалар сабаб бўлади. Масалан эр уйга келганида хотини доимо, болалар билан банд бўлиб, унга етарлича эътибор беролмайди. Бу эрга ёқмайди. Шунинг учун кела солиб уйдаги нотартибликлардан жиғибийрон бўлади. Уйнинг нотартиблиги унга ёқмайди, лекин унинг бунчалик асабийлашишига нотартиблик сабаб эмас.
Асосий ва яширин масала хотинининг унга етарлича эътибор қилмаслигида. Уйнинг нотартиблиги эса унинг портлашига сабаб бўлди ҳолос. Воқеалар бу кундалик ҳаётда содир бўладиган ва кишига ёқмайдиган ҳодисалардир, масалан, ювилмаган идишлар, кир кийимлар…
Масалалар эса пул, интим муносабат, қайнона-қайнота каби каттароқ мавзулар. Бу масалалар ҳар битта оилада учрайди.
Яширин масалалар эса чуқурроқ ва ҳар қандай воқеа ёки масала туфайли юзага чиқадиган асосий масалалардир. Хўш бу масалаларни ким ҳал қилади. Эрми ёки хотинми? Ким бу ҳақида биринчи бўлиб англаса, ўша биринчи бошлагани маъқул. Эрим биринчи бошласин ёки хотиним биринчи бошласин деб кутишнинг ҳожати йўқ. Сизларга оилавий бахт тилаб, хайрашамиз, омон бўлинг.