3:24

Энг муқаддас хона 2 қисм

MP3

«Масиҳни имон билан дилингизга жо қилинглар. Масиҳнинг севгиси қалбингизда илдиз отиб, маҳкам ўрнашсин, токи сизлар барча Худонинг азизлари билан бирга бу севгининг кенглиги, узунлиги, баландлиги ва теранлигини тўла англашга кучингиз етсин.»

Ассалому алайкум, Худонинг севганлари. Биз энг муқаддас хонанинг кенглиги узунлиги ҳақидаги ўлчамлари ҳақида ўқир эканмиз ҳаворий Павлуснинг «…Худонинг азизлари билан бирга бу севгининг кенглиги, узунлиги, баландлиги ва теранглигини тўла англашга кучингиз етсин», деган ояти ёдимизга тушади. Исо Масиҳ Ўзининг мўл-кўл севгиси билан бизни тўрт томондан ўраб туради. Бундан шундай хулосага келишимиз мумкин «Худонинг севгиси менга ҳар томондан келади, чунки мен Унинг фарзандиман, ҳатто ҳаётимда ёмон воқеалар бўлса ҳам яхшиликка хизмат қилади».

Римликларга 8 боб 28 оятда шундай ҳақиқат бор: «Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади.» Қўшимча тарзда шуни айтишимиз мумкинки, бизни олдинда кутаётган ҳамма нарса Худога тегишли. Бизнинг келажагимиз бутунлай Унинг қўлида ва биз ҳали билмайдиган воқеа – ҳодисалар орасидан ҳам Унинг муҳаббати бизни тарк этмайди. Сиз ва мен қанчалик ноумидликка тушмайлик, Унинг қудратли қўли бизни ҳар қандай чуқурликдан тортиб олишга қодир. Инсон қанчалик ўзининг буюк тажрибалари билан мақтанмасин, Худонинг йўллари буюкроқдир. Худонинг Каломига кўра бу ҳаёт бир нафасликдир.

Шунга кўра ўлиб кетадиганлар сифатида ҳеч қачон ўлмайдиган Нажоткоримиз билан муносабатда бўлишга биргина имкониятимиз бор. Бу қисқагина ҳаётингиз давомида Исо Масиҳ билан тўлиқ муносабатда бўлишни истайсизми? Унга мен Сени мукаммал билишни истайман дея оласизми? «Ҳа, сизлар Масиҳнинг ақл бовар қилмас севгисини фаҳмлаб бориб, Худонинг бутун камолотига эришинглар». Келинг, ўтмиш, келажак ва чуқурлиги-ю, баландлиги ҳақида гаплашайлик. Масиҳ «мени даҳшатли зовурдан, лойли ботқоқдан чиқариб олди. Оёқларимни қояга бостириб, қадамларимни мустаҳкамлаб қўйди.» Ишаё китобида шундай ёзилган: «Осмон ердан қанчалик баланд бўлса, Менинг йўлларим ҳам сизнинг йўлларингиздан баланд, ўйларим, сизнинг ўйларингиздан баланддир».

Еремия пайғамбар орқали Худованд бизга шундай демоқда: «Мен сиз учун ўйлаган режаларимни биламан, дейди Худованд. Бу режалар сизларга зиён етказмайди, аксинча сизларни гуллаб яшнатади. Бу режалар сизларга келажакка умид бериш учундир». Филлипликларга ёзган мактубида ҳаворий Павлус айтганлари бизга ҳам тегишлидир: «Худо Исо Масиҳ орқали мени олий мақсадга чорлади. Мен буни адо этиб, ғалаба гулчамбарини қўлга киритиш учун жон-жаҳдим билан ҳаракат қиламан.» Юқорида айтган каломлардан қайси бири ҳозирги вақтда айнан сизнинг ҳолатингизга тўғри келади? Бу оятлар орқали Худо сизга бирор нарса айтаяптими? Агар шундай бўлса, Худога жавоб беришга шошилинг. Унинг чақириғига ва даъватига доимо «лаббай» дея жавоб беринг. Биз эса сизга Худодан иноят ва тинчлик сўраймиз. Азиз тингловчи сизга бизнинг www.najot.com сайтимизга киришни маслаҳат берамиз. У ерда сизни керакли ва фойдали маълумотлар кутмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top