3:26

Боғбоннинг қайчиси 2

MP3

«Мендаги ҳосил бермайдиган ҳар бир новдани У кесиб ташлайди. Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин, деб ҳомток қилиб тозалайди» Юҳ 15:2-3.

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Бугун яна сизлар билан Худонинг ҳомток қилиш иши ҳақида суҳбатлашамиз. Биздаги баъзи нарсаларни Худованд кесиб ташлайди. Юҳанно 15 боб 2 оятга кўра буни ҳомток қилиш орқали бажаради. У нималарни кесиб ташлайди? Ҳосил бермайдиган новдаларни. Хосил бермайдиган новдалар нима? Бизнинг Худо режасига хизмат қилмайдиган ишларимиз. Биздаги ҳосил бермайдиган новдалар Худо йўлида ўсишимизга ҳалал беради. Биздаги Худо Ўғлига ўхшаш бўлиб ўсишимизга ҳалал берадиган ҳамма нарса ҳосил бермайдиган новдадир.

Балки биз ўзимиздаги ҳосил бермайдиган новдаларни кўрмаётгандирмиз. Шундай бўлса ҳам Худованд Ўз ишида давом этаяпти. Бу нарса биз учун оғриқли кечиши аниқ. Оғриқли дамларда Худовандга нолиймиз. «Худойим, нега мен кўп қийналаяпман? Нега менга шу оғриқларни бераяпсан?» Ҳаётингизда шундай воқеалар содир бўлаяптими? Шундай бўлса, асло хафа бўлишга шошилманг. Биз кўролмасак ҳам, Худованд бизнинг қайси ҳаракатларимиз ҳосил бермаслигини яхши билади. Худо бизни тозалаш учун нима қилади? Ҳа, ҳомток қилади. Ëқуб 1 боб 2-4 оятлар роса бизга тўғри келади: «Эй биродарлар, турли синовларга дучор бўлганингизда, уни катта севинч билан қабул қилинглар. Шуни билингларки, имонингизнинг синалишидан сабр-тоқат ҳосил бўлади. Сабр-тоқат тўла самарасини кўрсатсин, токи сизлар ҳеч бир нарсадан камчиликсиз, комил ва нуқсонсиз одамалар бўлинглар.»

Бизнинг Боғбонимиз Худо хомток қилиш учун икки хил асбобдан фойдаланади. Унинг Каломи ва ҳолатлардан. Сиз қайси бири билан ҳомток қилинишни истардингиз? Мен ҳам! Ҳолатлардан кўра Унинг Каломи орқали ҳомток қилиниш осонроқ. Ибронийлар 4:12 оят шундай дейди: «Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар турли дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни бўлгундек суқилиб киради, юракнинг ҳаёлу ниятларини фош қилади». Худо Каломининг қайчиси ўткир. Худо бизни хомток қилиш учун Каломидан фойдаланганида оғриғи камроқ бўлади. Чунки у ўткир ва тез бўлади. Бироқ ҳолатлар бошқа масала. Худованд бизни ҳолатлардан кўра Ўз Каломи билан хомток қилишни истайди. Худованд бизни оғриқдан азоб чекишимизни истамайди.

Бироқ баъзан шунга мажбур бўлади…Агар биз Худованд Каломи орқали хомток қилишига йўл қўйсак, У бизни Каломи орқали хомток қилади. Агар акси бўлса, Худованд ҳолатлардан фойдаланишига тўғри келади. У йўл биланми ёки бошқаси биланми, барибир хомток бўламиз. Филлипликларга 1 боб 6 оятда шундай ёзилган: «Худо сизларда бошлаган хайрли ишини то Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман». Биз эса бу ишда Худога ёрдам беришимиз керак. Қандай қилиб дейсизми? Худо каломининг тингловчилари эмас, бажарувчилари бўлиб. Худонинг бошингизга солган ҳолатларини нотўғри тушунманг. Ҳолатлар орқали хомток қилинаётган бўлсангиз ҳам нолиманг. Чунки шу орқали ҳаётий тажрибангиз кўпаяди. Агар Боғбонимизнинг мақсадига уйғун ҳолда ўссак, шодлигимиз кўпаяди. Одамлар эса ҳосилимиздан кимлигимизни билиб олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top