3:20

Саҳродаги Хоч

MP3

«Мен эса, асло биргина Раббимиз Исо Масиҳнинг хочидан бошқа ҳеч нарса билан мақтанмайман. Унинг хочи туфайли бу дунё мен учун ўлган, мен эса бу дунё учун ўлганман».

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Ўтан сафар сизлар билан исроил халқи Худо буюрганидек, Учрашув чодирининг ҳамма жиҳозларини ясаб, бўлганлари ҳақида гаплашгандик. Энди биргина, Муқаддас чодирни тиклаш иши қолган эди холос. Худованд бу ишни Мусога топширди. Мусо Худованд амр этган ҳамма ишларни бажариб бўлди. Исроил халқи Мисрдан чиққанларининг иккинчи йили, биринчи ойининг биринчи кунида Муқаддас Чодир ўрнатилди.

Худо Муқаддас чодирда хизмат қиладиган руҳонийларни ҳам танлади. Худонинг буйруғига кўра Мусо Хорун билан унинг ўғилларини руҳонийликка тайинлаб мой суртди. Мусо ҳамма нарсани Худованд буюрганидек жойлаштирди. Агар уларнинг жойлашувига кўра чизиқ тортсангиз, хоч тасвири пайдо бўлади. Худованд ҳар сафар осмондан ерга боқар экан, у ерда хоч тасвирини кўради. Хоч орқали ярашишни кўради. У самодан боқиб Исроил халқига шундай деган бўлса эҳтимол: «Сизларнинг кўнгилдан чиқариб берган назрларингиз учун эмас, яхши ишларингиз ёки куйдирган қурбонликларингиз учун эмас, хоч учун Мен сизларнинг орангизда бўламан.» Ҳамма иш тугатилгач «Учрашув чодирини – Муқаддас чодирни булут қоплади, Эгамиз улуғворлиги билан зоҳир бўлиб, чодирни тўлдирди.

Шунинг учун Мусо чодирга кира олмади. Чодирдан булут кўтарилганда, Исроил халқи ҳар бир тўхтаган жойидан йўлга чиқиб саёҳатини давом эттирарди. Булут кўтарилмасдан, то булут кўтариладиган кун келмагунча, улар йўлга чиқишмасди. Шундай қилиб, Исроил халқи бутун саёҳатлари давомида кундузи Муқаддас чодир устида Эгамиз зоҳир бўладиган булутни, кечаси чодир тепасидаги булут ичида ёнаётган алангани кўрардилар». Худованд тугатилган ишга қарар экан, инсон қўли билан яратилган чодирни эмас, дунё яратилмасидан олдин севган ҳақиқий маъбадни кўрарди. Худованд ваъда қилганидек, маъбадни Ўзининг улуғворлиги билан тўлдирди. Унинг улуғворлиги шунчалик кучли эди-ки, Мусо ичкарига кира олмади. Худо уларнинг ишини қабул қилди.

Худо Учрашув чодирини Ўзининг улуғворлиги билан шунчалик тўлдирди-ки, исроил халқи сўраганидан ёки ҳаёл қилганидан ҳам ортиқроқ улуғворликни кўрди. Исроил халқи Худодан доимо улар билан бирга бўлишни сўраганди. Худованд эса улар сўраганини ортиғи билан бажарди. Иброҳим пайғамбар ўғлини қурбон қилмоқчи бўлганида, Худованд ўғлининг ўрнига қурбонлик учун қўзи берганидай, Худованд келажакда Исо Масиҳни дунёнинг гуноҳлари учун қурбонликка бермоқчи эди. Бу келажакни Худо юқоридан туриб, чодирга қараганида хоч орқали кўрарди. Ўша куни Худованд саҳродаги зуҳур бўладиган жойини кўриб, ёқтириб қолди. Худованд ўзгармас. У сизни ва мени севади. У бизни Исо Масиҳ орқали солиҳ кўради. Айнан шу хоч орқали, Худо фарзанди бўлиш имкониятига эга бўлдик. Энди Худо фарзандларига муносиб иш кўрайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top