MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар биринчи уч Хушхабарни “синоптик” дейишади, чунки улар Исо Масиҳнинг тўлиқ шажарасини беради ва шунингдек бир-бирига ўхшайди.

Хушхабарчи Луқо Ҳаворийлар фаолиятини кўрсатиш учун, қандай қилиб Масиҳ ваъдасини бажариб Муқаддас Руҳни юборгани ва Масиҳ осмонга кўтарилганидан сўнг Унинг меҳнати қандай давом этганини ёзган.

«Ҳаворий» сўзи «юборилган» ёки «ўша, юборилган» маъносини билдиради. Ҳаворийлар фаолиятида «юборилганлар» оламга Хушхабарни қандай айтиб ёйганларини кўрсатади.

Ҳаворийлар фаолиятидаги асосий арбоб ҳаворий Павлус бўлган. У яҳудий бўлмаган мажусийларнинг ҳаворийси эди. Ҳаворий Павлуснинг айрим саёҳатларида Луқо иштирок этган ва ҳамма кўрган ва эшитганларини ёзиб қолдирган.

Муқаддас Руҳ ҳаворий Павлусдан қандай фойдаланганлиги ва кўп мамлакатларда масиҳий жамоатларга асос солгани ҳақида У айтиб берган. Ҳаворийлар фаолиятининг асосий матни 1 боб 8 ояти хисобланади десам хато бўлмас.

Бу оятни ҳар қайси масиҳий ёдлаши керак: «Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват оласизлар, Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг шоҳидларим бўласизлар-деб ёзилган ушбу оятда.

Ўн учта ёки ўн тўртта ҳаворий Павлуснинг мактублари у ўзи асос солган жамоатларга ёзган хатларидир. Ибронийларга мактуби Павлус номи билан имзоланмаган ва шунинг учун унинг муаллифлиги аниқ эмас.

Аммо тадқиқотчиларнинг аскарияти Ибронийларга мактубнинг муаллифи ҳаворий Павлус деб ҳисоблашади. Нашр ускуналари ўша даврларда бўлмагани сабабли, бу мактублар жамоатдан жамоатга узатилган.

Ҳар қайси жамоат бу мактубларни ўрганиш учун ёзиб кўчирган бўлиши мумкин. Римликларга мактубини Масиҳ жамоатининг назарияси дейишади. Унда аниқ, равшан ва ишонарли этиб бизнинг қутқарилишимизнинг асоси ва имонга кўра оқланиш мавзуси баён этилган.

Ҳаворий Павлус 1 ва 2-Коринфликларга мактубларни ўзи Коринфда ташкил этган жамоатга ёзган. Бу мактубларда у айрим муаммоларни ва назарияларни, ҳамда жамоатдаги тартибни айтиб ўтган.

Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top