3:24

Асаб касалликлари

MP3

Инсон организмида кўплаб учрайдиган касалликларнинг бир қатор турлари асаб системасининг иш фаолиятига боғлиқ. Инсон танаси чарчаганда, уйқусизлик ҳолати рўй берганда, ҳамда асаб системасига салбий таъсирлар ўтказилганда бир қатор касалликлар артериосклериоз, ақл фаолиятининг ёмонлашиши, иштаҳа бузилиши, тез-тез толиқиш, шамоллаш ва бошқалар келиб чиқади. Асаби яхши одамнинг саломатлиги яхши, иродаси кучли киши деб айтишади. Зеро асаб ички органлар фаолиятига таъсир кўрсатади. Маълумки, бош мия фаолияти ички органларга таъсир этиб туради. Айниқса изтироб чеккан, ғамгин кишилар доимо юрак безовталанишидан, юрак атрофидаги оғриқдан шикоят қилишади.

Бир оғиз ноўрин сўз асаби сезгир кишиларга тез таъсир этиб, одам ўзини дарҳол ёмон сеза бошлайди, юраги безовта бўлибгина қолмай, оёқ-қўллари бўшашади, ичи титраб кетади. Шу билан бирга, ички органлар фаолияти бузилади. Қонда қанд миқдори ошиб кетади, оғиз қурийди, дармонсизлик ва шунга ўхшаш бир қанча ўзгаришлар рўй беради. Муқаддас Каломда шундай оят бор: «Одамлар сизга қандай муомала қилишларини истасангиз, сиз ҳам уларга шундай муомалада бўлинг» (Матто 7:12). Демакки, бошқалардан яхши гап эшитишимиз учун биз ҳам уларга яхши гапирмоғимиз лозим. Кишиларнинг бир-бирларига хушмуомалалиги эса асаб касалликларидан сақлайди. Шуни унутмаслик керакки, киши ташқи муҳитдаги ёмон таъсирга қанчалик сезгир бўлса, организмнинг юқумли касалликларга нисбатан чидами шунчалик пасайиб кетади.

Натижада киши ҳар хил касалликларга тез чалинадиган бўлиб қолади. Бироқ Худога шукрким, касалликнинг даволаш усуллари бор. Руҳий соғломлаштиришга одамлар қадимданоқ эътибор қилишган. Ибн Сино мусиқанинг даволаш ҳусусиятларини ўзининг кўп асарларида ёритиб ўтган. Масалан яхши машқдан ташқари қўшиқ айтиш соғлиқни юқори даражада ушлашликдир, деган. Қадим замонларда Хоразм табиблари ўлим тўшагида ётган беморларни сурнай, ноғора, доира овозлари ёрдамида тетиклаштиришга ҳаракат қилганлари ёзиб қолдирилган. Фақат унда қандай мусиқа чалингалиги ёзилмаган. Хозирги вақтда руҳшуносларнинг кўпчилиги турли таъсирчан мусиқа оҳангларидан фойдаланаётирлар. Оғир руҳий сиқилишдан даволанаётган кишиларга, ижобий ва салбий таъсир кўрсатадиган ранглар мавжуд.

Жумладан юрак фаолияти бузилган беморлар кўк рангли ҳапдорлиларни яхши қабул қиладилар. Чунки бу ранг уларнинг ҳотиржамлигини таъминлайди. Аксинча, тўқ сариқ ёки қизил рангли дори дармонлар уларни толиқтириши ва асабларини қўзғатиши мумкин. Уйқусизлик, иш қобилиятининг пасайиш, тинка қуриши ва толиқиш каби ноҳуш вазиятларда ҳаммомдан фойдаланиш ижобий натижа беради. Ҳаммом қабул қилган кишининг марказий асаб аъзолари фаолияти яхшиланади, ҳар тарафлама организмни чиниқтиради, асабни мустаҳкамлайди. Доривор ўсимликлардан исмалоқ баргининг қайнатмаси асаб системаси бузилганда тинчлантирувчи восита сифатида ичиб турилади. Ҳосиятли гиёҳлар орасида айниқса, лимонўт асабни тинчлантириб, юрак ўйноғига хотима беради, иштаҳани очади. Бу гиёҳни таомлар билан бирга қўшиб истеъмол қилиш ҳам мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top