3:10

Авитаминоз

MP3

Инсон табиат қўйнида яшайди, меҳнат қилади ва насл қолдиради. Худованд илк одамни яратмасидан олдин, унинг учун гўзал табиатни яратган ва уни инсонга туҳфа қилган эди. Худованднинг саҳовати шунчалар кенгки, унинг марҳаматларини, инъомларини санаб ниҳоясига етиш қийин. Худованд инсониятга берган табиатнинг ажралмас бўлаги набобат олами инсонни тўйдиради, кийинтиради, унга ҳарорат бағишлайди. Инсон организми учун А, В, В1, В2, В6, В12, С, Д, РР, К, Н дармондорилари ниҳоятда зарурдир. Уларнинг таъсири инсон организми фаолиятида жуда муҳим рол ўйнайди. Агар мазкур дармондорлилардан бирортасиям етишмаса, инсон организмида турли ҳасталикларнинг келиб чиқишига шароит туғилади. Ҳасталикларни даволашда табиат неъматлари катта ёрдам беради.

А дармондориси. Агар инсон организмида бу дармондори етишмаса, кўриш қобилияти пасаяди, жумладан қоронғи бўлганда кўра олмай қолади ёки шабкўр бўлиб қолади. Бу дармондори кўпроқ сабзи, помидор, кўк нўхат, қовун, апельсинда бўлади.

В, В1 дармондорилари организмда камайиб кетса, инсон кўзлари ёшланаверади, камқонлик сезила бошлайди, киши дармонсизланади, лаблари бичилиб кетадиган бўлиб қолади, лаблар устида ажинлар ҳам пайдо бўлади, бу дармондори тухум, қўй гўшти, хамиртуруш ва пишлоқда бўлади.

В6 ва бошқа В гуруҳига кирувчи дармондориларнинг инсон организмида камайиши натижасида киши юраги ўйнайдиган бўлиб қолади. Бундай дармондорилар карам, сабзи, қовоқ, сузма, балиқда бўлади.

С дармондори инсон танасида камайиб кетса, унда милкларда оғриқ пайдо бўлади, бўғимлар оғрий бошлайди, яралар тез битмайди ва киши тез чарчайдиган бўлиб қолади. Бундай дармондори картошка, булғор қалампири, ош кўклар, лимон, апельсинда кўп миқдорда учрайди.

Д дармодорисининг киши организмида камайиб кетиши, оқибатида уни тез-тез офтоб урадиган бўлиб қолади, сочлари ҳам тўкила бошлайди. Бу дармондори сут маҳсулотларида кўп бўлади.

К дармондориси етишмаслиги сабаб одам жигари, буйраги ва ичак ҳасталикларига чалинади. Қони яхши ивимайдиган бўлиб қолади. Бу дармондори пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, жигар ва тухумда кўп бўлади.

Н дармондорисининг инсон организмида камайиб кетиши оқибатида организмнинг ёғ безлари ҳасталикка чалиниб фаолиятлари бузилади, сочлар тез оқаради ва тез тўкилиб кетади. Бу дармондори бўлка нон, гуручли овқатлар, жўхори гўжа ва жигарда кўп бўлади. Ëнғоқ, кунгабоқар, каноп ёғидан ҳар доим фойдаланиб туриш лозим.

РР дармондорисининг етишмаслиги туфайли, одам ичак, жигар, буйрак дардига тез йўлиқувчан бўлиб қолади. Шунинг учун карам, пиёз, қовоқ, кўк нўхатлар истеъмол қилиб туриш тавсия этилади. Худованд Ўз каломида шундай дейди: «Ҳолбуки… имонлилар шукрона қилиб овқат ейиши керак. Чунки Худо яратган ҳар бир нарса яхшидир.» (1 Тим 4:4)

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top