3:41

Семизликнинг олдини олиш

MP3

Ортиқча семизлик одам организми учун ўта ноҳуш вазиятларни келтириб чиқаради. Шу сабабли семириб кетмасликни истаган кишиларга қуйидаги тартибда пархез қилишни ва доимо вазнини назорат қилиб боришни тавсия қиламиз. Киши семириб кетмаслиги учун арпа нон, карам, савзи, қовоқ, ҳамда сут, қатиқ, пишлоқ каби маҳсулотларни кўпроқ, мол ёғи, товуқ, ўрдак ва ғоз ёғини камроқ истеъмол қилиши керак. Бир ойда икки кун овқат емаслик ёки ўша кунлари 1,5 кг олмани 5 га бўлиб истеъмол қилиш буюрилади. Бундан ташқари 1,5 литр сут ёки қатиқни 6 га бўлиб ичиб ҳам пархез қилиш мумкин. Бир кун давомида 600 гр турли хил мева шарбатларини, 800 гр наъматак шарбатига аралаштириб ичиш керак. Буни 5 марта такрорласа, фойда беради.

Ҳар куни писта, маккажўхори ва пахта ёғида тайёрланган овқатларни истеъмол қилиш тавсия қилинади. Парҳез даврида умуман гўшт, балиқ, аччиқ ва шўр нарсалар, қовурилган, дудланган таомлар, колбасаларни емаслик керак. Таркибида калий ва кальций кўпроқ бўлган меваларни, денгиз карами, ўрик, олхўри, картошка, сули ва гречка, сабзи, карам, лимон, петрушка ва укропни истеъмол этиш ва бир кун давомида бир ярим литр суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилади.

Бир кунда оз-оздан беш маҳал овқатланиш тавсия этилади. Бирданига кўп овқат емаслик лозим. Бир кун мобайнида қуйидаги тартибда овқатланиш ҳам фойдалидир: эрталаб карам, селъдерей, кашнич ва ўсимлик ёғи солиб тайёрланган салатлар ейиш лозим.

Гречка ёки сули бўтқаси, сутли овқат, қандсиз, тузсиз тайёрланган таомлар. Тушликда карам шўрва, тушлик билан кечки овқат оралиғида эса олмали чой, наъматак шарбатидан 200 гр, кечқурун сувда пиширилган 110 гр балиқ, тузсиз, сувда пиширилган картошка, қандсиз чой буюрилади. Ëтиш олдидан қатиқ ёки сут, кун давомида эса 2 навли ундан тайёрланган 100 гр нон истеъмол қилинади. Мана шу тартибдаги пархез жуда фойдалидир.

Агар семиришни истасангиз яхши овқатланиб, кўпроқ телевизор кўринг. Гарвард университети олимлари қизиқарли таржриба ўтказишди. Текшириш турли ёшдаги 6 минг нафар одамлар орасида олиб борилди. Маълум бўлишича, телевизорни бир кеча кундузда 3 соатдан ортиқ томоша қилинса, инсон оғирлигининг ортиши тезлашаркан.

Айниқса 18 ёшдан 26 ёшгача бўлганлар орасида бу жараён янада тезкорлик билан ўтаркан. Шунинг учун «Соғлиғинг ўз қўлингда» деган иборани доим ёдда сақламоқ даркор. Ëввойи сано уруғи, долчин семиртиради ҳамда юз рангини ва бадан тусини чиройли қилади. Сут ҳам семиртиради. Семиришнинг олдини олиш ва вазн ташлашнинг энг яхши йўли бу тўғри овқатланиш тартибига риоя қилиш, кун давомида кўпроқ юриш, ҳар куни 20 дақиқадан бадантарбия қилишдир. Тўғри овқатланиш (ёғли ва хамирли таомларни емаслик) билан бирга ҳар куни 20 минутдан қилинган машқ яхши натижа беради. Агар ҳар куни 20 минутдан машқ қилолмасангиз, ҳафтада уч марта бир соатдан машқ қилиш ҳам фойдали. Энг муҳими кечки таомингиз енгилгина бўлсин ҳамда кечки соат олтидан кейин ҳеч нарса танаввул қилманг. Азизлар бизнинг www.najot.com сайтимиздан сиз гўзаллик, аёллар, Худо ҳақидаги билимлар ҳақида турли хил мавзуларни топасиз. Сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top