2:50

Жиғилдон қайнаши

MP3

Жиғилдон қайнаши, кишини қаттиқ безовта қилади. Одатда Европа тиббиёти жиғилдон қайнашини касаллик деб хисобламайди. Шарқ халқ табобати жиғилдон қайнашини кичик касаллик деб билади ва у шу билан бирга одамнинг ошқозони, меъдаси касалланганидан дарак берувчи деб хисоблайди.

Жиғилдон қайнаши нимадан бошланади? Истеъмол қилинган овқатнинг суви меъда суюқлиги билан аралашиб, қизилўнгачнинг пастки қисмидан юқорига қараб ҳаракат қилади. Бу эса қизилўнгач деворларида ачишиш юз беришига сабабчи бўлади. Баъзан суғқлик «қайнаб» оғиз бўшлиғигача чиқади. Бу ҳол меъда-ошқозон фаолиятини бузади, ҳаловат йўқолади.

Меъда ширасида кислота миқдори ошиб кетади ёки аксинча, у жуда камайиб кетади. Баъзан кислотанинг умуман йўқлиги туфайли ҳам қайнаш пайдо бўлади.

Жиғилдон қайнашининг асосий сабаби, инсоннинг истимаси юқорилаб кетишидан, ични қотиб кетишидан ҳам пайдо бўлади. Буйрак фаолиятининг бузилиши ҳам жиғилдон қайнашини келтириб чиқаради. Халқ табобати бу касал сабабларини яхши билганлиги учун, уни тез ва осон даволай олади. Шунга кўра касаллик давосини изоҳлаймиз:

Қовурилган, ёғли овқатлар, қази, кабоб, сут, тухум кабиларни истеъмол қилиш вақтинча тўхтатилади. Қора чой ўрнига наъматак, кўк чой, олма қоқилардан дамлаб ичилади.

Қайнатма, димлама, буғда пиширилган овқатларга ўтиш лозим бўлади. Ош, шавла каби қуюқ овқатларни тайёрлашда ҳам фақат пиёзгина қовурилади.

Вақтинча дўкон ширинликлари, қандолатчилик маҳсулотлари, кофе, какаоларни истеъмол қилиш тўхтатилади.

Иссиқ, юмшоқ нонлар мутлақо истеъмол қилинмайди. Суви қочган, қаттиқ нонга ўтилади.

Асал, ҳамма мева турларидан иложи борича кўпроқ истеъмол қилиш керак.

Энг муҳими, иложи борича, сабзавотнинг ҳамма турларидан чегарасиз истеъмол қилиш лозим.

Ични тозалаш, ювиш мақсадида кечки овқатдан сўнг, бир ярим – икки литир шўр қатиқ зардобини ичиш ва натижасини кутиш керак.

Ҳар куни куч-қувватга қараб, жисмоний иш қилиш, кўп юриш ёки бадантарбия билан шуғулланиш тавсия қилинади.

Шунингдек, ҳар ким ўз ошқозонини текширтириб, уни даволашга киришган маъқул.

Тузлангандан кейин озиқ-овқатлар, суюқликлар истеъмол қилинганда тенг меъёрга эришиш лозим. Яъни, бадандаги хилтлар мувозанатини бузмасликка интилиш лозим бўлади. Организмимизнинг қаеридадир касаллик пайдо бўлаётганда, ўша жойимиз оғриб, безовта қилади. Бу биз учун белги. Худованд бизни соғлиғимизни асрашга белги беради. Биз бунга эътибор қилиб, соғ бўлишга интилсак бас. Соғ ва омон бўлишингизни Худодан тилаб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top