Бугунги кунда тиббиёт ходимларидан тўғри овқатланиш инсон организми учун нақадар муҳимлиги ҳақида кўп эшитамиз. Бироқ нима учун шунчалик муҳимлигидан бехабармиз. Бугунги суҳбатимиз орқали сиз овқатланиш тартибига риоя қилиш орқали организмингизда нималар рўй бериши ёки аксинча овқатланиш тартибини бузиш билан организмингизни аста-секин ишдан чиқаришингиз ҳақида маълумот берамиз. Ундан ташқари бизнинг www.najot.com сайтимиздан ҳам соғлиқ, руҳий муаммолар ҳақидаги мавзуларни топишингиз мумкин. Овқатланиш тартибига кўра овқатланишдан ярим соат олдин сув ичилади. Сўнг эса карам, қизил савзи, лавлаги, кўкатлардан тайёрланган салат истеъмол қилинади. Сўнг эса асосий овқатга ўтилади. Ана шундай тартибда овқат истеъмол қилиш, аввал сувнинг организмга кириб туришини таъминлайди. Бунда сув қонни суюлтириб, салатнинг нисбатан тез ҳазм қилинишига сабаб бўлади.
Муҳими салат ошқозон шираси таркибидаги хлорид кислота таъсирида, ўз ферментлари билан парчаланади ва организм жуда кам энергия сарф этади. Озоқанинг «толали» қисми, яъни пектин, лигнинг целюлоза йўғон ичакда яшайдиган фойдали микроорганизм учун энг маъқул овқат ҳисобланади. Чунки ўша жониворлар фақат целюлоза, лигнин, пектинлар ҳисобига кун кўрадилар. Агар инсон карам, савзи ва лавлаги, полиз маҳсулотлари, мевалар истеъмол қилса, йўғон ичакдаги микроорганизмлар ҳам тўйиниб турадилар ва натижада инсон учун керакли моддалар ҳар доим етарли миқдорда ишлаб чиқарилади. Ҳар биримиз шуни ёдимизда тутмоғимиз лозимки, агар бизнинг йўғон ичагимиздаги микроорганизмларни сони ва тури меъёрида бўлса ва уларни ҳар доим «тўйдириб» турсак биз ҳеч қачон ҳеч нарсага муҳтожлик сезмаймиз.
Улар ҳатто энг ноёб оқсил бирикмаларини ҳам ишлаб чиқара оладилар. Афсуски хозирги замон кишиларнинг кўпчилигида бу бебаҳо микроорганизмлар кам. Сабаби болаликдан нотўғри овқатланиш оқибатида улар халок бўлиб кетганлар. Лекин уларнинг ўрнини тўлдириш мумкин. Юқоридагилардан ташқари бу жониворлар организмни жуда кўп миқдорда зарядланган ионлар билан таъминлайди. Шунинг учун овқатдан олдин табиий салат истеъмол қилиш керак. Ярим соатдан сўнг ўзингизга маъқул овқатни истеъмол қилишингиз мумкин. Овқатдан бироз олдин, овқат билан бирга ва овқатдан сўнг дархол сув ичмаслик қилмаслик керак. Кун ботмасдан олдин қабул қилинган овқат кечки соат 8 гача ўзлаштириб тугатилади. Соат 23дан 3 гача ўт пуфаги ва жигар энергия каналлари максимал энергия олган вақтда жигар ва ўт йўллари хронал энергия ёрдамида ўз хужайраларини тиклаб соғломлаштирадилар.
Жигар ва ўт йўллари ўз хўжайраларини тиклаб олсалар, кейинги кунда ишлаш учун тайёр бўладилар. Кун ботгандан кейин овқатланиш билан сиз ўз жигарингизга, ўт йўлларингизга ва бошқа аъзоларингизга катта босим ўтказасиз. Овқатланиш масаласида юқоридаги маълумотлардан фойдаланиб, ҳар ким ўз овқатланиш маромини топиб олади. Нима учун Худованд инсонни яратишдан олдин, борлиқни ва табиатни яратганини биласизми? Чунки У одамзотни севади. Ҳали уни яратмасидан олдин, одамзот учун ҳамма нарсани муҳайё қилиб қўйди. Сўнг Одам Ато билан Момо Ҳавони яратиб уларни Адан боғига жойлаштирди. Чунки инсон организми учун мевалар, сабзавотлар ва кўкатлар жуда фойдалидир. Сиз ҳам Худованднинг сизга берган неъматларидан оқилона фойдаланасиз деган умиддамиз.