3:20

Кучли муҳаббат

MP3

Филлипин. 1992 йилда Жеки Хамил ва Жулиеталарнинг гувоҳлиги.

Йиғилиш тугади. Австралиялик қамоқхона хушхабарчиси Жеки Хамил Худонинг қилаётган ишларидан ҳайратда эди. Масиҳнинг мухаббати камерадошларининг юракларига ҳам етиб борганини ҳис қилди. Жеки ва жамоатнинг ўн тўрт аъзоси Филлипиндаги миллий қамоқхона маҳбусларига хушхабар етказиш хизматига киришган эди. Улар қамоқхонадаги ўлимга маҳкум этилган маҳбуслар ҳақида ҳам эшитишганди. Тўсатдан жимликни отишма товушлари бузди. Маҳбуслар соқчиларнинг қуролларини тортиб олиб қочишга уринишаётган эди.

Ўлимга ҳукм этилган маҳбуслар хушхабарчиларни гаровга олиб уч кун ушлаб туришди. Бу вақт давомида маҳбуслар Жеки ва яна бошқа бир қизни зўрлашди. Бундай даҳшатли шармандаликка қарамай Жеки жиноятчилар учун ибодат қилди. Унинг юзларида ваҳима эмас, Худонинг севгиси порларди. У маҳбусларга Худонинг хушхабарини айтди. Уларни гаровда тутиб туришар экан, бир куни маҳбуслардан бири қуролини ташлаб, тиз чўкди ва: «Исо Масиҳни Нажоткорим деб қабул қиламан», — деди. Уни гаровда ушлаб туришар экан, Худони улуғлаб ҳамду-санолар айтди, бошқа маҳбусларга Муқаддас Калом берди. Учинчи куни эса қамоқхона аскарлари билан маҳбуслар ўртасида яна отишмалар бошланди. Бу тартибсизликларни бостириш учун келган қўшимча аскарлар маҳбусларни ўққа тутди. Эндигина ўн олти ёшга тўлган Жеки ва Жулиетта ҳам отиб ташланди. Жеки ўлаётиб ҳам маҳбуслар ва уни ўлдирганлар учун Худога ибодат қилди. У Худога ҳамду-сано айтиб куйлаётганида жон берди.

Кейинчалик маълум бўлишича Жеки ўлиши ҳақида ваҳий кўрган экан. Бу ҳақида дўстларига ҳам айтиб берган. У яқин кунларда унинг ҳаётида нималар содир бўлишини аввалдан билган экан. Шундай экан, нега ўзини ҳам бошқаларни ҳам хавф остига қўйди? У Масиҳга бўлган кучли муҳаббати туфайлигина шундай қилди. «Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин» (Юҳ 3:16). Икки минг йил олдин Худо Исроил ва бутун дунёнинг гуноҳини олиш учун Масиҳни ер юзига юборди. Масиҳ гуноҳларимизни олиш учун энг оғир қийинчиликларга чидади.

«Бировнинг солиҳ киши учун ўлиши эҳтимолдан узоқдир. Балки ҳимматли киши учун кимдир ўлимга боришга рози бўлар. Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир.» (Рим 5:7-8) Бу Ҳаворий Павлуснинг римликларга юборган мактубидан парча. Ҳаворий Павлуснинг ўзи ҳам эрамизнинг 65 йилларида Римда шаҳид бўлган. Бу каби шаҳидларнинг сон-саноғи йўқ. Уларнинг бари Худонинг тириклигини ва гуноҳкорлар учун нажот йўли борлигини уқтираман, деб, нажот йўлини кўрмаётганларга йўлни кўрсатиш учун азоб чекиб жон берганлар. Азизлар сиз ҳам биз билан ўзингиз ёки бошқаларнинг гувоҳлигини бўлишишингиз мумкин. Биз билан гувоҳлигингизни бўлишиш истагида бўлсангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб мактуб юборинг. Мактуб ёзиш билан бирга сиз сайтимизда ўзингизни қизиқтирган маълумотларга ҳам эга бўласиз. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top