3:26

Оила ҳаёти

MP3

Бутун вақтини китоб билан ўтказган илм кишисининг хотини жуда шикоятчи эди. Бир куни эрига: — Кошки эди мен ҳам китоб бўлсам, мен билан кўпроқ қизиқардингиз, — деди. Бу фикр илм эгасига ёқибди ва хотинига: — Қандай яхши бўларди, — дебди. – Аммо тақвим бўлсайдинг… — Тақвимми? Нима учун тақвим?! Илмли давом этди: — Ҳар йили янгилардим, шунинг учун…

Айбини эътироф қилган киши турмуш ўртоғининг маънавий ёрдамини талаб қилган бўлади. Шундай эътирофни ҳис қилган эр ёки хотин дарҳол танқидга, пастга уришга ва шу айби туфайли ундан ўзини устун кўрсатишга ҳаракат қилмаслиги, аксинча умр йўлдошига бўлган моддий ва маънавий ёрдамини орттириши керак. Зеро, тушунган эр-хотинлар бир-бирларининг айбларини яширадилар.

Турмуш ўртоғи эътироф этган айбини тузатишга ёрдам берса орадаги меҳр-муҳаббат кучаяди.

Маънавият султонларидан бири аҳлоқсиз аёлга уйланди. У аёлнигн ахлоқсиз ва чиқишолмайдиган эканлиги биринчи кундаёқ билибди ва ўзига бир тадбир ўйлабди. Аёлига шундай дебди: «Кўряпманки, сен бироз сабрсиз ва жиззакисан. Ман эса ҳассос бир одамман. Шундай экан, кел сен билан келишиб оламиз, иккимиз бирданига қизишмайлик!.. Мен қизишсам, сен сабр қил, сен қизишсанг мен сабр қиламан. Шунда бир-биримизни идора қилиб борамиз». Аёл бу таклифни қабул қилди… Бу келишув соясида умр бўйи яхши яшадилар. Ҳаётдаги кўпгина келишувлар хафагарчиликлардан сақлайди. Эр-хотин бир бирларининг характерларини билган ҳолда ўзаро келишув асосида турмуш кечиришлари керак.

Хўш, тажрибали эр-хотинлар нималар қиладилар?

Яхши эр-хотин бир-бирларига ёрдам беради. Севгида фидокор бўлишини исботлайди. Юракдан, чин қалбдан суҳбатлашади. Тиллар эмас, нигоҳлар ва қалблар гапиради… Қувончли дамларда дастурхондаги таомларни баҳам кўришиб, хордиқ чиқаради ва биргаликда сайр қилади.

Ҳар бир қадам уларни бахтга яқинлаштиради. Фойдани ҳам бирга баҳам кўради, Худога қўл ва кўнгилларини ҳам биргаликда очадилар. Бир-бирларининг муҳтожликлари учун Худодан сўрайдилар. Биргаликда кулиб, биргаликда йиғлайдилар. Биладиларки, дунёда биргаликда йиғлашдек инсонни бир-бирига яқинлаштирувчи нарса йўқ.

Катталарни меҳр ва муҳаббат билан зиёрат қиладилар. Қалб қўрларини Худонинг Каломи билан тўлдирадилар. Ақлларини ҳаётий тажриба билан бойитадилар. Бемор қондошларини, яқинларини йўқлаб борадилар. Қўшниларни унутмайдилар. Ҳамма билан яхши ва меҳр билан муносабатда бўлиб, ҳаммага очиқ юз билан қарайдилар. Улар қўлларидан келганича, бир-бирларига ва бир-бирларининг оила аъзоларига ёрдам берадилар. Тажрибали ва Худонинг юрагидаги эр-хотинлар, «У сенинг ота-онанг, бу менинг ота-онам», — дея ажратишмайди. Ҳар икки томондаги ота-оналарни ўз ота-оналаридан кўрадилар. Ҳар қандай ишда бир-бирларини қўллаб қувватлайдилар. Шу тарзда оилалари яна ҳам мустаҳкамланади. Бундай эр-хотинлар энг бахтли эр-хотинлардир. Азизлар Оила ҳаёти рукнидаги эшиттиришларимизда кўп оилага тегишли бўлган кўпгина мавзуларда суҳбатлашганмиз. Бу суҳбатларни ўтказиб юборган бўлсангиз, асло ҳавотир олманг. Уларни бизнинг www.nojot.com сайтимиздан топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top