2:56

Исо Масиҳ номи билан

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Оила катталари доно бўлишлари ва тинимсиз ўқиб-изланишда бўлишлари керак. Шунда фарзандлар ота-онадан ибрат олиб камолга етадилар. Аммо ота-онанинг оддий дунёвий билим олиши фарзандларнинг баркамол ва художўй инсон бўлиб етишишига етарли эмас. Ота – она руҳан ҳам ўсиши, шу баробарида фарзандларини ҳам руҳий озуқа билан озиқлантириб бориши керак. Айнан шуни эътиборга олган ҳолда бугун оиланинг руҳий ўсишига ёрдам берадиган мавзуни ёритишга қарор қилдик. Тингланг, Исо Масиҳ бизга шундай деган эди: “Ўша куни сизлар Мендан ҳеч нарса ҳақида сўрамайсизлар. Ростини, сизларга ростини

айтаман, Менинг исмим билан Отамдан нимаики сўрасангиз, У сизларга беради. Шу вақтгача сизлар Менинг исмим билан ҳеч нарса сўрамаган эдингиз. Энди, сўранглар ва оласизлар, токи қувончингиз тўлиқ бўлсин (Юх16:23-24)

Narrator 2 Исо буни хочга михланишидан олдин айтганди. У бизнинг вақтимизни, яъни У хочга бориб, Осмонга кўтарилган ва Отанинг ўнг қўли томонида ўтирган вақтни назарда тутган. Хозирда У бизнинг Воситачимиз, Шафоатчимиз, Ҳимоячимиз ва Раббимиздир. У Отанинг ва бизнинг ўртамизда турибди. “Ўша куни”, деганида, У Янги Аҳд кунини назарда тутганди. Исо ерда бўлган вақтда шогирдлари истаган нарсасини Ундан сўраб олишарди. Баъзилар: “Мен Юҳанно 16:23-24га ишонаман, бироқ…”,- деб гапларини давом эттирадилар. “Бироқ” деманг, чунки бу оятда “бироқ” деб ёзилмаган. Кимдир: “Мен бу оятга ишонаман, агар…”,- дейиши мумкин. Бу оятда “агар”сўзи йўқ, шунинг учун “агар” ҳам деманг. Исонинг Сўзига ишонинг. Юҳанно 16:24 да Раббимиз шундай дейди: “Шу вақтгача сизлар Менинг исмим билан ҳеч нарса сўрамаган эдингиз….”.

Narrator 1 “Энди, сўранглар ва оласизлар, токи қувончингиз тўлиқ бўлсин”. Токи сизнинг мухтожликларингиз қондирилмагунича, сизнинг қувончингиз тўлиқ бўлмайди. Агар сизнинг болаларингиз касал бўлишса, сизнинг қувончингиз тўлиқ бўлмайди. Бир куни бир имонли жамоатда бўлганида чамаси кеч соат олтиларда телефон жиринглаб қолди. Бу – унинг болаларига қараб ўтирган қайнонаси экан. У биродарнинг ўғли тепки бўлиб қолганини айтди. Айтишича, аҳволи бир неча соатдан буён ёмон бўлган, охири отасига қўнғироқ қилишга мажбур бўлган.

Narrator 2 Қайнонаси болакай дадасига қўнғироқ қилиб ундан ибодат қилишни сўрайлик, деганини айтгач, ҳаммамиз ўтириб ибодат қилдик. Кечроқ кекса аёл яна қўнғироқ қилиб, унинг дарров ухлаб қолганлигини айтди. Ўшандан буён у бирор марта ҳам тепки касали билан оғримади. Худо эшитади ва ибодатларга жавоб беради! Кўпинча одамлар бир икки шошиб пишиб ибодат қиладилар ва буни ибодат, деб атайдилар. Улар шояд бир гап бўлар, деб бор-йўғи умид қиладилар. Умид қилиш яхши, аммо ишонч ибодат қилиш энг яхшиси. Биз ибодат масаласида улғайишга ўрганишимиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top