3:27

Кучли хафалик

MP3

Ассалому алайкум қадрдон тингловчилар. Бугунги суҳбатимиз кундалик ҳаётимиз, яшаш тарзимиз ва бошқалар билан муносабатимизда жиддий рол ўйнайдиган кечирим ҳақида бўлади. Кимдир бизни ҳафа қилганида, ён атрофимиздагилардан: «Кечиримли бўлиш керак», «Кечириб юбор», каби маслаҳатларни эшитамиз. Аммо кучли ҳафалик ҳисси бизни кечириб юборишимизга ҳалал беради. Баъзан ҳаётимизни мутлақо издан чиқариб юборадиган даражада хафа қилишади. Ўзимизни ҳақоратланган ҳис қилган ҳолда, ғазабланамиз ёки аксинча ҳамма нарсага лоқайд бўлиб қоламиз. Бундай ҳолатда биз хоҳламайдиган нарса бу – кечирим беришдир. Бизни хафа қилган кишини кечиришни истамаймиз. Унга нисбатан ғазаб, нафратни сақлаб тургимиз келади. Баъзан бизни хафа қилган одамни кечириш нотўғри, адолатсизликдек туюлиши мумкин.

Бир болакай қишлоқ ортидаги кенгликда ўйнаяпти. Қўлида таёғи ҳам бор. Ям-яшил бўлиб бўй чўзган ўтлар орасидан суяклар ва бош суяклари кўринади. Бу ўлдирилган кишилардан қолган суяклар. Аскарлар қишлоққа бостириб кириб партизанлар билан алоқада деб шубҳаланган кишиларнинг барини ўққа тутишди. Болакайнинг тасаввурида таёқ бу – пулемёт. Болакай учун бу ҳозирча ўйин. Улғайгач эса отасининг қотилларидан ўч олиши керак. Энди у оиланинг ягона эркаги.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин эллик йил ўтди, бироқ осиё жунглиларида ҳарбий лагерларда тутқунликда бўлган собиқ асирлар ҳали ҳам адолатни тиклаш учун йиғилишиб туришади. Улар шафқатсизларча қийноққа солишнишганини ва азоблашганлари ҳақида гапириб беришади. «Дунё буни унутса ҳам – дейди улардан бири – мен ҳеч қачон уларни кечира олмайман».

Сиз севган кишини қаттиқ хафа қилишгандир. Ширли эрини ишхонасидаги хамкасби хафа қилгани учун ғазабини юрагида сақлади. «Мени хафа қилган одамни кечириш менга қийин эмас – дейди у, — лекин эримни хафа қилишса кечиришга ҳаққим йўқ, деб ҳисоблайман». Ҳаётимизда учраб турадиган кичик ва арзимас ҳафачиликларни кечирамиз, бизни ҳам кечиришади. Мен сизнинг оёғингизни беҳос босиб олсам «Ҳеч қиси йўқ!», дейсиз. Қўни-қўшниларингиздан кимдир, бирор нарсангизни бузиб ёки синдириб қўйса, унинг кўнгли учун: «Келган бало шунга урсин, ҳеч қиси йўқ», — дейсиз ва ўзингиз ҳам буни унутиб юборасиз. Кимдир бутун бир гуруҳнинг ишини тўхтаб қолишига сабаб бўладиган хато қилди, бироқ биз жилмаямиз-да ишлашда давом этамиз.

Дўстимнинг танқидидан хафа бўламан. Дўстим бўлса ҳам, танқид-танқид-да. Кимга ҳам танқид ёқарди, дейсиз. Менинг қовоқларим тушиб кетганини кўрган дўстимм, дарҳол ўзининг пушаймонлигини билдиради. Ҳафа қилгани учун мендан узр сўрайди. Яна кўнглим кўтарилади. Кечирамиз ва бизни ҳам кечиришади. Одатда майда кўнгилсизликлар, дилхираликларни кечириб юбориш осон, чунки шундай ҳолатларга ўзимиз ҳам тушиб қолишимиз мумкин.

Бироқ унутиш қийин бўлган жиддий ҳафачиликлар билан аҳвол қандай бўлади? Бундай ҳолатларда кечиришимиз керакми? Бу саволга жавоб топган кишилар бор. Агар улар ҳақида чиндан ҳам билишни истасангиз, сиз ҳам ҳаётингизда кимгадир кечирим бермаган бўлсангиз, кейинги суҳбатларимизни ўтказиб юборманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top