Ассалому алайкум. Кучли ҳафалик ҳисси инсонни азоблаши, ундан ташқари, биз ҳам мукаммал эмаслигимиз ҳақида суҳбатлашдик. Ҳаётимиз давомида катта-кичик, кўнгилсизликлар, дилхираликлар, ҳафачиликлар бўлса-да, бошқалар билан муносабатимизнинг яхши бўлишига, энг асосийси қалбимиз тинч, соғлиғимиз мустаҳкам бўлиши учун кечирим беришни ўрганишимиз керак. Агар ҳар бир кунингизни сарҳисоб қиладиган бўлсангиз, унда Худога ёқмайдиган ишлар қилганингизни кўрасиз. Кимнидир сўкдингиз, ҳафа қилдингиз, ёлғон гапирдингиз, ҳеч бўлмаганда ўша одам ҳақида ёмон фикрларга бордингиз. Буларнинг бари сизни яратган Худовандга маъқул эмас. Бу гуноҳларингиз билан Унинг қалбига озор етказасиз. Кечирмаслик ҳиссини кўпинча кимдир биздан қарздор бўлган ҳолатга таққослашади. Муқаддас Каломдаги раҳмсиз банда ҳақидаги масал ёдингиздами?
Бу банданинг подшоҳдан ўн минг олтин ёмби қарздор эди. Бироқ қарз тўлашга ҳеч нарсаси бўлмагани учун, подшоҳ унинг қарзини кечириб юборибди. У банда эса ташқарига чиқиб, ўзидан юз кумуш танга қарздор бўлган шеригини учратиб қолиб, «Мендан олган қарзингни қайтар» — деб бўға бошлабди. Шериги ялиниб ёлворса ҳам кўнмабди. То қарзини тўламагунча уни зиндонга қамаб қўйибди. (Мат 18:21) Биз бошқаларни кечирмаган пайтимизда худди шу раҳмсиз бандага ўхшаб қолмаймизми?!
Биз ўзимизни бошқара олмайдиган даражада ғазабга минсак ҳам, жахл қилсак ҳам, агар қарздор қарзини қайтара олмаса, буларнинг ҳеч бири фойда бермайди.
Агар кечиришга қийналаётган бўлсангиз, айбдор шахс вазиятни ўзгартириш учун ҳеч нарса қилолмайди. Тўлиқ товон ўрнига қисман товон тўлаш мумкин эмас.
Йўқотган қизингиз ёки ўғлингиз ўрнини нима ҳам тўлдира олади? Ëки ифлос фисқ-фасод гаплардан кейинги шармандаликни ювиб ташлаш мумкинми? Жабр кўрган киши учун фақат биргина йўл бор. Яшашда давом этиши учун йўқотишга кўниши ва «қарз»ини кечиб юборишга рози бўлиши керак. Ҳеч биримиз мукаммал эмаслигимизга амин бўлдик. Биз доимо Худони ранжитамиз. Унинг олдидаги қарзларимизни тўлай олмаймиз. Бизга кечирим сўрашдан бошқа йўл йўқ. Худо Раҳмдиллигининг чеки йўқ. Биз кечирим сўрасак, У кечиради. Унинг муҳаббати билан хочда қарзларимизга тўлов тўланган. Бироқ бир «лекин»и бор. Биз Худонинг муҳаббатини қозонишга қодир эмасмиз. Биз ҳеч қачон Унинг муҳаббатини қозона олмаймиз. Бу кўпроқ чиндан ҳам унинг муҳаббатини тушунган-тушунмаганимизни кўрсатадиган синовга ўхшайди.
Масиҳ бу ҳақида шундай дейди: Худо бағрикенглик билан миллионлаб кишиларни кечирди. Агар биз Унинг қурбонлик тўловига ишонсак, унда шак-шубҳасиз, бор йўғи бир неча юз кишига кечирим беришдан бош тортишга ҳаққимиз йўқ.
«Бизга гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиргин.» (Мат 6:12) Бу Исо Масиҳ шогирдларига ўргатган ибодатдан олинган сўзлар. Бизни кечирадиган Худо, биздан бошқаларни ҳам кечиришимизни истайди.
Демак, биз кечиришимиз керак бўлган икки сабабни аниқлаб олдик: хафалик хисси бизга зиён етказади ва кечирим бермайдиган юрак Худони ранжитади.
Суҳбатимиз сизларга ёқдими? Кейинги сафар имонлининг кечириш йўлидаги қадамларини кўриб чиқамиз. www. najot.com бу сайтдан сиз ўзингизни қизиқтирган руҳий мавзуларни топишингиз мумкин.