3:15

Воқеага ҳолис баҳо бериш

MP3

Кечирим бериш йўлидаги иккинчи қадам бу келишмовчиликка ҳолисона баҳо беришдир.

Бир оз вақт ўтиб, бирданига дастлабки ҳис-туйғуларингиз бироз оширилган эканини англайсиз. Эҳтимол бу шунчаки англашилмовчилик бўлгандир. Қалб оғриқларингиз ва қўрқувларингиз вақт ўтиб, ўзингизга ҳам кулгули туюла бошлайди.

Юмор ҳисси – катта инъом. Энг ёқимли одамлар бу – ҳамма нарсанинг ҳам яхши томонини кўра оладиганлардир. Улар ғазабининг портлаши тезда кулгуга айланади.

Албатта, кулгу ҳар қандай ҳолатда ҳам ўринли бўлмайди.

Мактабда ўқитувчилик қиладиган аёл жуда ҳафа. Машина ҳайдаш бўйича имтиҳондан ўтолмади. Ўқитувчи аёл ўша имтиҳон соатини онгида қайта-қайта жонлантирди. Унинг билими ва қобилиятини ноҳақ баҳолашганига ишончи комил эди.

Хафа бўлишининг асосий сабаби, унинг ҳеч қачон имтиҳонлардан йиқилмаганида эди. Шунинг учун ҳам у «Ҳар доим омад менга кулиб боқади», — деб ўйлашга ўрганиб қолган. Ҳаётидаги бу илк омадсизлик унга катта бахтсизликдай туюлди. Ташқи томондан яққол кўриниб турган: «Мен ҳеч қачон ютқизмаслигим керак», — деган қоидаси, унинг азобланишига сабаб бўлди. Ҳайатни айблагандан кўра имтихонни қайта топшириш осонроқ бўларди.

«Нега биродаринг кўзидаги чўпни кўрасан-у, ўз кўзингдаги ходани сезмайсан?»- деб сўраганди Масиҳ. У ҳаммага яхши маълум бўлган инсон заифлигига ишора қилганди. Биз ўзимизнинг камчилигимиз бўлган нарсани бошқаларда кўришга ва уларни танқид қилишга мойилроқмиз.

«Мен Жонга тоқат қилолмайман, — дейди Артур. – У ҳар доим гуруҳда етакчи бўлишни истайди».

Бечора Артур хонадаги кучли ҳоҳолашлар остида эсанкираб қолди. Чунки айнан унинг ўзида етакчилик қилишга кучли ҳохиш борлигини гурухдаги талабаларнинг ҳаммаси яхши биларди. У бу хатосидан хулоса чиқариб олган деб ўйлаймиз.

Яна бир муаммо бор. Ўтмишдаги кечирилмаган ҳафачиликлар бизнинг бугунги ҳис-туйғуларимизга таъсир қилади.

Керол йигитини ота-онаси билан таништириш учун уйига олиб келди. «Иккинчи марта бу йигитни менинг уйимга олиб келма, — деди отаси. – У иш ташлаш пайтида пикетчиларни сотган».

Керолнинг отаси кўп йиллардан буён ўша воқеадан кўнгли қолгани ва

хафачилиги ҳақида эсламаган эди. Ўшанда узоқ давом этган иш ташлашлар оқибатида у ишидан маҳрум бўлган эди. Керол отаси бошлиқларни кечириб юборган деб ўйларди. Отасининг алами бошлиқлардан ишни олиб бораётганларга кўчганлигини тушунди. Шу тахлитда ғазаб ҳисси ўзи ҳақида шаҳсий фикрлашида ёки эски аламларда томир отган бўлиши мумкин. Агар бизга етказилган озорни кечиришга қарор қилиб, астойдил қадам ташламасак, вақт ўтиб, бу ҳафалик юрагимизнинг тубига чўкиб қолади. Бу эса бизнинг бошқа ҳолатлардаги фикрларимизга ҳам салбий таъсир ўтказади. Худди Кэролнинг отасида бўлганидай, ғазабимиз йўқолиб кетмайди, балки вақти келганида яна портлаб юзага чиқади. Бошқаларни ноҳақ айбламаслик учун, ўзимизни тушунишни ва бошқаларни ҳолислик билан ҳукм қилишни ўрганишимиз лозим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top