3:22

Муҳаббатнинг роли

MP3

Ассалому алайкум. Келинг кечирим бериш йўлидаги қадамларни яна бир бор кўриб чиқамиз:

Сизни кимдир хафа қилди.

Сиз бўлиб ўтган воқеани англаб, ўз ҳис-туйғуларингизни аниқлаштириб олдингиз.

Сизни хафа қилган одамни тушунишга ҳаракат қилдингиз ва қайсидир даражада уни оқлашингиз мумкин.

Бироқ шунда ҳам юрагингизда нимадир қолган, кечиришга ожизлик қилаяпсиз.

Сизни хафа қилган одамни кечиришга ўзингизда қандай куч ва хоҳиш топасиз?

Энди у одам билан ярашолмайман, муносабатимиз ҳеч қачон тикланмайди, деб қўрқасизми? Ëки ҳаммаси бошқа одамга, яъни сизни ҳафа қилган одамга боғлиқми?

Агар у чин дилдан кечирим сўраб, қалбингизда олийжаноблик ҳисси уйғонишига мажбур қилолса, кечирасизми? Бу нарса сизнинг кечирим беришга қай даражада қизиқаётганингизга боғлиқми? Кечиримнинг энг асосий моҳияти муҳаббатдир. Агар биз кимнидир севсак, уни имкон қадар ёнимизда ушлаб туришга ҳаракат қиламиз. Агар у бизга қадрли бўлса, худди эски кийимдек уни ўз ҳаётимиздан чиқариб ташлайолмаймиз. Уни йўқотиш, бармоғимизни йўқотиш билан баробар. Орамизда кўпчилик кечирим беришни ҳали болаликларидаёқ ўрганишган бўлади. Кечирим беришни болалигимизда бизга қадрдон ва жуда керак бўлган инсонлар – ота онамиздан, ўқитувчиларимиздан ўрганамиз. Биз доимо хато ва айб ишлар қиламиз. Яқинларимиз эса айб ва хатоларимизни кечиришади.

Шу тариқа биз севимли бўлиш ва кечириш тажрибасига эга бўламиз. Бу эса бизга келажакда бошқаларни кечиришимизга ва севишимизга ёрдам беради. Катта бўлганимиз сари катталар ҳам хатодан ҳоли эмасликларини тушунамиз. Гоҳи-гоҳида ноҳақликларини тан оладилар, биз эса уларни кечирамиз. Бу нарса ҳатто бизни яқинлаштиради; ўзимизни тенг ҳис қиламиз. Қандайдир сабабга кўра бу сабоқни ёшлигимизда ёмон ўзлаштирган бўламиз. Бундай ҳолатда муҳаббат ҳафачиликни енгиши мумкинлигини ҳис қилмаймиз. Кечиришимиз ҳам ишонишимиз ҳам қийин бўлади. Агар шундай бўлса, биз юрагимизда борини ўзимизга яқин бўлган одамга тўкиб солишимиз керак. Севишни ўрганишни бошлашга ҳеч қачон кеч эмас. Бироқ муҳаббатнинг илиқ туйғуларини ҳис қилишнинг ўзи етарли эмас. Гарчи Худо бизга ҳаммани севишни буюрган бўлса ҳам, ҳамма одамлар билан яқин муносабатда бўлолмаймиз.

Кейинги буйруқда Масиҳ бизга Худонинг энг асосий талабини айтади:

«Раббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг, бутун юрагинг, бутун онгинг ва қувватинг билан сев, ўзгани эса ўзинг каби сев». (Марк 12:30)

Бу оятдан англашиладики, ҳар бир одам Худо учун муҳим ва қадрли. Ер юзидаги ҳамма унинг учун бирдай қадрли. Фақат шу ҳолатдагина инсонни яқиндан билиш даражасида муҳаббат ҳиссини кучайтириш ва ўстириш мумкин.

Қалбимизнинг туб-тубида кўпчилигимиз, ҳамма заифликлари ва камчиликларига қарамай, муҳаббатга лойиқ деган фикрга қўшиламиз. Ҳаётимизда жуда ёмон воқеа содир бўлганда, ҳар қанча қадр-қимматимиз ҳақида ўйлаб, имонимизни ёрдамга чақирсак ҳам, нафратланиш ва қасос олиш истаги пайдо бўлади. Биз чекинамиз ва ўз-ўзимиздан сўраймиз — айни дамда кечиришим тўғри бўладими?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top