Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар. Агар бизни тинглаб бораётган бўлсангиз, бир неча сафардан буён, кечирим беришга тегишли мавзулар ҳақида суҳбатлашаяпмиз. Кечирим бериш қанчалик қийин бўлса, баъзида ҳато қилган ва бошқа бировнинг кўнглини оғритган одамнинг ҳам кечирим сўраши осон эмас. Инсон табиати шунчалик мағрурки, у қилган иши учун ҳам кечирим сўрашни истамайди. Кечирим сўрасам, ғуруримга путур етади, деб ўйлайди. Эр-хотинлар орасида ҳам кечирим сўраш ва кечирим беришга оид муаммолар учраб туради. «Албатта уни кечираман, лекин у аввал мендан кечирим сўрасин. Нега мен биринчи қадамни ташлашим керак? » — дейди аёл.
Эркак эса: «Мен ундан кечирим сўрашни жуда хоҳлаяпман, бироқ унинг олдига боришга иккиланяпман» — дейди.
Шу пайтгача биз кечирим ҳақида хафа бўлган одамнинг нуқтаи назари билан кўриб чиқдик. Агар яхши муносабатни тўлиқ тиклашни истасак, у ҳолда кечирим бериш бу ҳали ишнинг ярми эканини унутмаслигимиз керак. Хафа қилган одам тавба қилиши керак. Кечирим билан тавба икки томоннинг ярашувига олиб келади.
Кечирмоқ бу:
ҳафачиликни чин дилдан кечириш;
ҳар қандай даъво ва товондан воз кечиш;
ҳафачиликни батамом унутишдир.
Тавба қилиш бу:
кечирим сўраш;
зарарнинг ўрнини тўлдириш;
бундан кейин ўзини айбдор ҳис қилиб ҳижолат чекмасликдир.
Баъзан тавба қилиш ҳам худди кечиришдай қийин кечади. У ҳам аста секин юзага келади. Тавба туйғуларни тинчлантиради.
Айбдорлик ва уят ҳисси худди ҳафалик ва нафратдай юракка азоб беради. Баъзи кишилар ўз айбларини ҳеч қанақасига тан олмай айбларини яширадилар. Бошқалар эса, аксинча айбларини бўрттириб юборидилар ва пушаймон бўлиб ўзларини азоблайдилар.
Тавба қилиш ҳафа бўлган одамнинг туйғуларини тушунганликни англатади.
Бу ҳолатда ҳам одамлар ўзларини турлича тутадилар. Тавба қилиш бошқа одамга нисбатан ҳурмат ва муҳаббатни талаб этади. «У нима ҳазилни тушунмайдими?», «Нима, у шу арзимаган нарса учун ҳам асабийлашадими?» — каби гаплар билан ҳафаликни аҳамиятсиз нарсадек ёки ҳазилдек кўрсатишга ҳаракат қилиш, озор чеккан одамни камситади.
Очиқчасига тан олиш керакдир балки: «Дилбар, азизам, тушунишимча чиндан ҳам сендан кечирим сўрашим керак. Ишхонангдаги ҳамкасбинг билан гаплашиб турганингни кўриб сендан шубҳаландим. Шубҳа қилишим ўринсиз бўлганини биламан. Сени рашк қилганим учун мени кечир, илтимос.»
Баъзида, кечирим сўраш чоғида киши ўзининг ғазаблангани ва танқидини
моҳирлик билан айтиб олиши мумкин. Бироқ бу усулнинг ўзига яраша хавфли томони бор. Қонун-қоидадан четлашиш керак, лекин очиқчасига гаплашиш даражаси ҳам
ҳолатга боғлиқ бўлиши лозим.
Оғир, нохуш фикрларни сиртингизга чиқармаганингиз маъқул. Фикрларнинг давомини кейинги суҳбатларимиздан билиб оласиз.