3:20

Ҳомиладорлик даврида тишларингизни асранг

MP3

Айтишларича ҳомиладорлик пайтида аёл ўзининг соғлиғига жуда эътиборли бўлиши керак экан. Бу пайтда аёл ўз тишларига ҳам катта эътибор бериши керак. Кўпгина аёллар ҳомиладорлик пайтида тишларини йўқотадилар ёки уларга зиён етади. Қандай қилиб ҳомиладорлик пайтида тишларни соғлом сақлаш мумкин? Бу пайтда тишларни ва милкларни соғлом сақлашга ёрдам берадиган бир нечта усуллар бор. Бунинг учун ҳар сафар овқатлангандан сўнг тишларни албатта ювиш керак. Ҳеч бўлмаганда бир кунда бир марта оғиз чайилиши керак. Ҳомиладорлик пайтида камида бир марта стомотолог ҳузурига бориб оғиз бўшлиғини текширтиринг. Бу ишни яхшиси ҳомиладорликнинг биринчи учинчи ойида қилган маъқул. Ҳомиладорлик пайтида аёл милклар учун жуда фойдали бўлган С ва тишларнинг соғлиғи учун зарур бўлган Кальций моддасига бой озуқалардан истеъмол қилиши керак.

Бошқоронғилик пайтда ҳар сафар қайт қилгандан сўнг тишларни ювиш лозим. Бир ҳомиладор аёл тишларини даволатиш учун стоматолог ҳузурига борганида, стоматолог уни даволамаган эди. Бу пайтда мумкин эмас, деб аёлни қайтариб юборган. Шундан бери бу аёл ҳомиладорлик пайтида тишларни даволатиш мумкин эмас, деган фикрга келган. Бу аслида ҳам шундаймикан? Мутаҳассисларнинг фикрича, бу нотўғри. Ҳомиладор аёл тез-тез стоматолог ҳузурига бориб, тишларини даволатиб туриши керак. Чунки ёмон тишлар ҳомилага ҳам зиён етказиши мумкин. Ҳомиладорлик пайтида милкларнинг қонаши ҳам тез-тез учраб туради. Бунга унинг организмидаги гормонал ўзгаришлар сабаб бўлади. Шунинг оқибатида милклар таъсирчан бўлиб, аёл бирор нарса чайнаганида ёки тишларини ювганида милклар қонайди. Фарзанд кўргач онанинг милклари тезда асл ҳолига қайтади.

Лекин милклар кейин ҳам қонашда давом этса, стоматолог ҳузурига бориш керак. Аёлнинг ҳомиладорлигини гинеколог врач билиши ва назоратга олиши керак. Лекин аёл ўзининг ҳомиладорлиги тўғрисида стоматологга ҳам айтиши керакми? Кўпгина ривожланган давлатларда, аёл ҳомиладор бўлган пайтда гинеколог кўриги билан бирга, стоматолог кўригидан ҳам ўтади. Агар тишларингизни даволатиш ниятида бўлсангиз, стоматолог сизнинг ҳомиладор эканингизни билиши керак. Чунки кўпгина оғриқсизлантирадиган дорилар ҳомила ривожланиши учун зарарли бўлиши мумкин. Агар ҳомиладор аёл зарарланган тишини даволатиб устидан тиш қоплатмоқчи бўлса, бу ишни фарзанд туғилганидан кейин қилиш яхши.

Бироқ милкларда ва тишларда йиринглаш жараёни кетаётган бўлса, тезда врач ҳузурига бориш керак.

Фарзанд туғилганидан сўнг ҳам оналар ўз тишлари ва фарзандининг тиши учун қайғуришда давом этади. Сут тишларидан сўнг чиққан доимиш тишларнинг қийшиқ чиқиши, бу жағнинг ривожланиб, тишларнинг ривожланмай қолиши натижасидир. Шунинг учун ҳам ёш оналар сут тишлари бор бўлган болаларга, юмшоқ озуқадан ташқари, қаттиқ озуқа ҳам бериб туришлари керак. Бу тишларнинг ўсишига ёрдам беради. Бундан ташқари юмалоқ шаклдаги сўрғич сўриш, ёки бармоғини доимо оғзига солиш ҳам тишларнинг қийшиқ ўсишига сабаб бўлади. Шунинг учун ёш оналар ва оталар фарзандларининг соғлом бўлишида ҳар бир майда зарарли одат ҳам зиён келтиришини билишлари керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top