3:25

Оғиз бўшлиғи касалликлари

MP3

Оғиз бўшлиғи ҳасталикларининг тури кўп. Шулардан бири стомотитдир. Стомотит – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланишидир. У ички касалликлар натижасида, оғиз бўшлиғининг травмасида инфекция тушиши натижасида келиб чиқади. Кўпинча катарал стомотит учрайди. Катарак стомотит оғиз бўшлиғи гигиенасига яхши эътибор қилмасликдан келиб чиқади. Стомотит билан оғриган бемор ўзида атрофдаги кишиларга нохуш ҳид чиқаради. Стомотитни кўпгина антисептик воситалар билан даволаш мумкин. Агар стомотит даволанмаса у сурункали стомотитга айланиб кетиши мумкин. Ярали стомотит эса анча қийин кечадиган ва анча оғриқли бўлади. Ярали стомотит катарал стомотитнинг кейинги босқичи ҳисобланади. У асосан ошқозон-ичак ҳасталиклари оқибатида ривожланади.

Оқиш-кулранг парда билан қопланган ярачалар беморга тинчлик бермайди. Гапирганда, сув ичганда, овқатланганда ҳам оғриқлар кучаяди. Ярали стомотитда бемор ҳарорати ошиши, лимфа тугунлари катталашиши кузатилади. Даволаш учун антисептик ва оғриқни қолдирадиган нарсалар қўлланилади. Масалан марганцовка, фурациллин, перекис водороди кабилар билан оғиз чайқаш буюрилади. Стомотитнинг Афтозли тури ҳам бор. У оғиз шиллик қаватида бир нечта уч-тўрт сантиметрли яралар ҳосил қилган ҳолда пайдо бўлади. Бу ярачаларнинг атрофи қизарган ҳолатда бўлади. Бу стомотит, йўғон ичакда муаммо борлигини кўрсатади. Афтозли стомотитни даволаш учун анитибиотиклар ва шамоллашга қарши антигистамин таблеткалар қўлланилади.Стомотитнинг олдини олиш мумкинми?

Бунинг учун оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилиш ва киши ўзидаги умумий касалликларни даволаши керак бўлади. Оғиз бўшлиғида стомотит ривожланишга сабаб бўладиган ҳасталикларни батамом даволаш билан стомотитнинг ҳам олди олинади. Стомотит ва оғиз бўшлиғидаги бошқа ҳасталикларни даволашда қуруқ эрмон ёрдам беради. Икки чой қошиқ эрмонни майдалаб, бир стакан қайнаган сув қуйилади. Икки уч соат дамланади. Шу дамлама билан кунда 5-6 марта оғиз чайилади.

Халқ табобатида стомотитни даволашнинг кўплаб усуллари бор. Стомотитда чиснок яхши ёрдам беради. Овқатланишдан олдин бир бўлак чиснокни чайнаб юбориш ва ярим стакан савзи сувини ичиш керак. Овқатлар орасида эса банан ейиш ҳам фойдали.

Оғизни чайиш учун эса хреннинг ёки пиёзнинг янги сиқилган суви, қайнаган сув билан тенг миқдорда аралаштириб фойдаланилади. Агар ҳовлингизда малина ёки смородина дарахти бўлса, кузда бу дарахтларнинг баргларини териб олиб қўйинг. Бу барглар кўпгина хасталикларда фойдалидир. Масалан стомотитни даволашда ҳам улар қўл келади. Икки ош қошиқдан смородина ва малина баргларини аралаштириб устидан қайнаган сув қуйинг ва 30-40 минут тиндириб қўйинг. Бу дамлама билан оғизни бир кунда икки уч марта чайиш тавсия этилади. Стомотитни даволаш сиздан сабр-тоқат ва қатъийликни талаб этади. Агар стомотит бир ҳафта давомида юқоридаги дамламалар билан ҳам тузалмаса, стоматологга мурожаат қилинг. Акс ҳолда у сурункали стомотитга айланиб кетиши мумкин. Хонадонингиздаги алоэ ўсимлиги ҳам стомотитда яхши ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top