3:26

Семиришга йўл қўйманг

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсон саломатлигига таъсир қиладиган нарсалар одатда унинг яшаш тарзи ва овқатланиш одати сабаб бўлади. Қоматидаги ортиқча килограмларни йўқотиш учун кун давомида туғри ҳаракат қилиш, тўғри овқатланиш табиий равишда секин аста озишга сабаб бўлади. Кун бўйи қулай креслода ўтириш, ундан фақат ейиш учун туриш – ортиқча вазнга олиб боради. Агар тўғри овқатлансангиз, буни бартараф этиш мумкин.  Занжабил таркибида хилтларни чиқариб юборадиган, моддалар алмашинувини яхшилайдиган ва ҳазм қилишни меъёрлаштирадиган модда мавжуд. Озиш учун занжабил чойини дамланг: 1 чой қошиқ қирғичдан чиқарилган занжабилга бир стакан қайноқ сув қуйиб, дам едиринг ва сузиб олинг. Ёғсиз творог ва йогурт таркибида кўплаб тез ҳазм бўладиган оқсил бўлиб, организмни анча вақтгача тўқ тутади.

Narrator 2 Фойдали кальций организмга тушиб туриши туфайли ҳужайраларимизни озишга мажбур қиладиган гормон ишлаб чиқарилади. Творогни газли сувга аралаштириб, ҳосил бўлган кремни нонга суртиб истеъмол қилишингиз мумкин: кам калорияли нонушта тайёр! Энди эса кучимиз кечки овқатгача етиши учун иш вақтидаги тушликка нима ейиш кераклиги тўғрисида гаплашиб оламиз. Тушликнинг асосини сабзавотлар, мевалар ва ёғсиз гўшт ёки балиқ ташкил этиши зарур. Энг яхши усули – бир бўлак қайнатилган товуқ филеси ёки мол гўшти ва салат. Оқсилга бой таом моддалар алмашинувини кучайтиради. Бу маҳсулотлар меъда ширасининг жадал ажралишига сабаб бўлади. Натижада овқат тез ва енгил ҳазм бўлади. Бодом, ёнғоқ ва ерёнғоқ каби маҳсулотлар таркибида оқсил ва углеводлар бор.

Narrator 1 Шунинг учун агар сиз толиққанлигингизни ҳамда ақлий қобилиятингиз пасайганини ҳис қилсангиз, қаҳва ўрнига ёнғоқ енг: қувват бўлади. Очликни қуруқ мевалар ҳам қондиради. Қуруқ мевалар тўйинган ширин маҳсулотлар сирасига киради. Бироқ уларнинг таркибида биз чойга қўшишга ўрганган қанд эмас, балки фруктоза ва глюкоза мавжуд бўлиб, улар фойдали углевод ҳисобланади. Уларда калий (асаб тизими фаолиятини яхшилайди), магний (қон босимини меъёрлаштиради) ва темир (анемияга қарши) кўп. Ҳар куни бир вақтда овқатланинг: шунда организм тартибга ва ўша вақтда ҳазм қилдирувчи шира ажратишга ўрганади. Шунинг учун доимо ёнингизда фойдали егулик – олма, банан ёки йогурт олиб юринг. Ўтириб ишлаганда оёқларингизга ҳам озор етиши мумкин. Веналарда варикоз кенгайиши пайдо бўлиши мумкин. Касаллик аломатлари: кечаси оёқлар толиқиб қолади, баъзида шишади, ҳатто, жун пайпоқ кийиб, иссиқ адёл ўраб ётсангиз ҳам, совқотади.

Narrator 2 Агар бу белгиларга ўз вақтида эътибор бермасангиз, касаллик зўрайиб кетиши мумкин: веналар кенгайиши, томир юлдузчалари, оёқларда оғирлик ҳисси, шишлар, томир тортишиши ва оғриқлар пайдо бўлиши мумкин. Стулда ўтирганда оёқларни чалкаштирманг. Бу оёқлардаги қон айланишини ишдан чиқаради.  Оёқларни ёзув столи остидаги пастроқ курсичага қўйинг. Оёқларнинг увишишига йўл қўйманг. Уларни тез-тез қимирлатиб, айлантириб туринг.  Ҳар ярим соатда столдан туриб, хона бўйлаб юринг. Оёқларнинг чигалини ёзинг. 15-20 мартадан оёқ учига кўтарилиб тушинг, товонда туринг, оёқ учини полга қўйиб, айланма ҳаракатларни бажаринг. Яна бир ажойиб профилактик восита – бу компресс трикотаж кийиш.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top