3:25

Ўсмирни жазолаш тури

MP3

Ассалому алайкум. Фарзандлар кичиклигида қилган нотўғри ишлари учун кўплаб жазо турларини қўллаш мумкин. Бу ёшда ота-онага бола учун жазо турини топиш муаммо бўлмайди. Бироқ фарзанд ўсмир ёшига кирганида, қилган иши учун қандай жазолашни билмай, бошлари қотади. Нотўғри ишларни жазосиз қолдириш мумкин эмас. Хўш, бундай пайтда нима қилиш керак? Бошқа ёшдаги болалар каби ўсмирларда ҳам адолатсизликни сезиш ҳисси кучли. Ота-она томонидан адолатсизлик бўлганида дархол сезишади. Хар-ҳил ота-оналар бор. Баъзилар умуман болаларини тергамайди, уларни ўз ҳолларига қўйиб қўйишади. Бунинг натижасида эса болалар бемалол ота-оналарини бошқарадилар. Бошқа ота-оналар эса ўсмир фарзандларига ҳаддан ташқари қаттиққўллик қиладилар. Бир ота-она фарзанди рухсатсиз барга боргани учун бир йил кечки пайт ёки дам олиш кунларида кўчага чиқишни таъқиқлаб қўйишган.

Ота-оналар жазолаш унинг қилган ишига қараб танланишини билишлари керак. Агар фарзанд ота-она белгилаган вақтдан 15 минут кеч келса, уни бир ҳафта кўчага чиқмаслик билан жазолаш етарли. Агар шундан кейин ҳам кеч қолиш такрорланса, жазо муддатини ошириш керак. Жазо муддатини тўрт ҳафтага чўзиш бу жуда қаттиқ жазо тури ҳисобланади. Бу ҳолатда фарзанд барибир бу жазони бузиб кўчага чиқади. Агар таъқиқлар жуда кўпайиб кетаётган бўлса, нимадир нотўғри. Ëки фарзанд билан ота-она ўртасида муносабат яхши эмас, ёки улар фарзандидан жуда кўп нарсани талаб қилишади. Бунга бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин. Ëдингизда бўлсин, энг муҳими ота-оналари шартсиз севадиган ўсмир фарзандларни тарбия қилиш осонроқ кечади. Чунки улар анча тартибли бўлишади.

Биз ўсмир фарзандларимизнинг ҳиссий ўзгаришларини ҳам хисобга олган ҳолда муомала қилишимиз керак бўлади. Кўпгина ҳолларда ота-оналар фарзандларига юмшоқ муносабатда бўлишлари лозим. Ота-оналар ўсмир фарзандларга эътиборли, мулойим муносабатда бўлиш кераклигини билишлари керак. Ота-она нимани ҳис қилаётганига қарамай, фарзанди билан ҳайрихоҳ бўлиши керак. Акс ҳолда ота-она билан фарзанд ўртасида катта келишмовичлик пайдо бўлади. Ҳар доим сизда ҳокимлик ҳуқуқи бор, шунинг учун ҳам кўпгина ўсмир фарзандлар ҳолат қандай бўлганига қарамай, ота-онаси ёмон муносабатда бўлган ўсмир томонида бўлади. Агар фарзандингиз ўсмир ёшида унга ҳаддан ташқари қаттиқ қўл бўлсангиз, кўп таъқиқлар берсангиз, сизнинг таъқиқларингизга қарамай, ўз билганича иш тутаверади.

Агар фарзандингизга ва унинг дўстларига юмшоқ муносабатда бўлсангиз, албатта бунинг яхши натижасини кўрасиз. Биринчидан, фарзандингиз буни қадрлайди ва қўрқмасдан дўстларини уйга таклиф қила олади. Иккинчидан эса ўсмирлар ота-онаси билан муомала қилишда қийналишади, шунинг учун ҳам бошқа катта кишилардан кўмак излайди. Агар ўсмир фарзандингизнинг дўстлари сизнинг ҳам дўстларингиз бўлиб қолса, бу жуда ажойиб. Бу фақат уларга ёрдам берибгина қолмасдан, сиз билан фарзандингизни ҳам яқинлаштиради. Учинчидан эса, «ёмон» ўсмир болага яхши муносабатда бўлиш билан, фарзандингизни ўша бола томонга оғиши олдини оласиз. Баъзида эса фарзандингизнинг ўзи дўстлари ҳақида саволлар бериб, сизнинг уларга бўлган муносабатингизни билиб олишга ҳаракат қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top