3:20

Бахтнинг формуласи борми?

MP3

Арофингиздагилар ва ўзингизни қай даражада яхши биласиз? Ҳар бир одам ҳаёти ва ўзи ҳақида ги фикри қай даражада воқеликка яқин эканини билгиси келади, албатта. Бунинг учун бор-йўғи ўзингизни қай даражада бахтиёрлигингизни аниқлашингиз керак, ҳолос. Агар ҳамма ишингиз жойида, куни бўйи кайфиятингиз чоғ бўлса, сизни чин дилдан табриклаймиз. Аммо баъзан бўлса ҳам кўзингизга дунё тор кўриниб иложсизликдан деворга ўрмалаб чиқиб кетай десангиз, ҳаётингиз истакларингизга яқин келмаса, бахтли бўлиш учун яшаяпманми, деган саволларга жавоб топиш вақти келибди. Табиийки ҳар биримиз бахтли бўлишни истаймиз. Аммо мантиқий жиҳатдан бахтли бўлишнинг ҳеч қандай аниқ бир йўл-йўриғи мавжуд эмас. Шундай формулаларни яратиш йўлидаги кўплаб тажрибалар афсуски муваффақиятсиз якун топган.

Агар аксинча бахтли бўлиш осонмаслиги масала анча жиддий эканини кўрсатади. Келинг, бахтли бўлмасликка оид жўнроқ жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Аввало умримизни нималарга сарфлашимизни аниқлаб олсак. Шундай қилиб қуйидаги манзара кўз олдимизга келади: вақтимизнинг асосий қисми ишга, касб-жамиятдаги мавқеимизга моддий аҳволимизни белгилайди. Шахсий ҳаёт муҳаббат оила, фарзандлар, атрофдагилар билан мулоқот, дўстлик, ҳурмат ёрдам бериш, ривожланиш, спорт, соғликни сақлаш, хоббилар қизиқ бўлмаган юмушлар, турмуш ташвишлари, транспорт ва ҳокозоларга сарфланади. Демак бахтли ҳаёт кечириш учун, қизиқарли ва яхши маош тўланадиган иш, қувонтирадиган шахсий ҳаёт ва содиқ дўстлар бўлиши керак экан.

Аммо бу ҳаммаси эмас. Буларнинг ҳаммасини қўлдан бой бермаслик учун эҳтиёткор ва эътиборли бўлиш ҳам талаб этилади. Зеро, ҳеч нима бизга бир умрга берилмаган. Деярли ҳар бир одам ҳаётига бир бор бўлсада, кимнидир севиб қолади, бироқ ҳамма ҳам бу муҳаббатни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқмаган. Бир вақтлар одамлар бахт формуласини қуйидагича кашф этган. Истайман, уддасидан чиқаман. Агар шу ғоя яна ривожлантирилса, мантиқий икки савол туғилади: 1) Нима хоҳласам у менга энг мақбулий ва фойдалиси бўлади? Ва бу истакни амалга ошириш учун, нима қилишимиз лозим? 2) Орзуларимга эришиш учун менга керак бўлган қобилият ва тажрибани қаердан олсам бўлади? Кўриб турганингиздек, бахтли бўлиш формуласи жуда осон. Унга етиш учун мақсадни тўғри танлай билиш керак. Яъни касбингиз, шахсий ҳаётингиз ва атрофингиздагилардан нима истаётганингизни билишингиз лозим.

Мақсад ва истаклар тайин бўлгач, уларни амалга ошириш учун керакли билим ишонч орттириб, кераксиз хом хаёллардан ҳалос бўласиз. Низо, жанжал, хафсаланинг пир бўлиши, ажрашиш, ҳиёнат ҳамма даврларга таалуқли десак тўғри бўлади. Олайлик, ҳамма одамлар бир-бирини ёқтириб турмуш қуради. Вақт ўтгач, бу меҳр оқибат ҳавога учиб кетади. Аввалданоқ ҳисоб-китоб асосига қурилган оилаларда эса турмушнинг биринчи куниёқ тушунмовчилик билан бошланади. Шу сабаб, аксарият одамлар ҳаётида тириклик чоғида бахтли бўлишга, шубҳа қилади. Аммо хулоса чиқаришга шошилмайлик. Агар ер юзида меҳр-муҳаббатни тарк этмаган битта бўлса ҳам бахтли оила бўлса, демак бахтли бўлиш имкони ҳар бир одамда бор. Одамни фақат ва фақат муҳаббат бахтсизликдан қутқаради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top