3:02

Оптимист бўлишнинг сирлари

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Оптимист бўлиш пессимист бўлишдан кўра анча яхшироқ. Бугун эътиборингизга қандай қилиб оптимист бўлиш мумкинлиги ҳақидаги сирларни ошкор этамиз.

Вақтингизни беҳуда сиқилишлар ва алдамчи хаёллар эгаллаб олишига йўл қўйманг. Бу дилозорликларнинг сизга ҳеч қандай фойдаси йўқ. Аксинча, ҳадеб бўлиб ўтган нохуш воқеалар, омадсизликларни хаёлингизда эслайверсангиз, ўзингиздаги ишончни сўндирасиз. Худди шу нарса келажакдаги ишларингизга ҳам тегишли. Кўпичлик одамлар ҳали бошига тушмаган муаммолардан безовталанишлари ачинарли ҳолдир.

Эртанги муаммолардан қўрқмаслик учун, бугундан бошлаб ҳаракат қилинг. Яъни бугунга режалаштирган ҳар бир ишингизни қойилмақом қилиб бажаришга урининг, аммо эртани ўйламанг. Шундагина руҳий ва жисмоний зўриқишдан сақланиб, келажакдаги режаларингиз ҳақида ишонч билан ўйлайсиз.

Ўтган кунларни бир эслаш ҳаёли сизни ҳеч тарк этмаса, буни яқин дўстингиз ёки оила аъзоларингиз билан баҳам кўринг. Ҳар ҳолда бу ич-этингизни еб, ўз-ўзингизга «гапирганингиз»дан яхшироқ. Оилавий тушган суратларни бирма-бир кўздан кечириб чиқиш ҳам ёрдам беради.

Ҳаётингизни «дастурлаш»га ҳаракат қилинг.

Чунки буни ҳеч ким сиздан яхши уддалай олмайди. Ҳар бир ишни бошлашдан аввал ичингизда «мен шу ишни албатта уддасидан чиқаман» деб ишонтиринг. Ахир феъл-атворини ўзгартирган одамнинг ҳаёти ҳам ижобий томонга ўзгаради, ичингиздаги тушкунлик, безовталаниш ўрнини ишонч, уддабуронлик каби хислатлар эгаллайди.

Юзингиздан табассум аримасин. Кўпчилик бунга жавобан: «Нима мен жиннимидим, кайфиятим бўлмаса ҳам ҳуда-беҳудага кулгани», деган эътирозлар билдириши турган гап. Аммо руҳшунослар айнан тушкунлик пайтида инсон ўз-ўзини мажбурлаб табассум қилишни тавсия қиладилар. Ойна қаршисига ўтириб бир ярим дақиқа давомида табассум қилсангиз, юз мушакларидан мияга сигнал бориб, ичимизни кемираётган нохуш ҳислар ўрнини хурсандчилик эгаллайди. Авваллари фақат кайфиятингиз борлигида табассум қилган бўлсангиз, эндиликда биргина кулиш эвазига яхши кайфиятга эга бўласиз. Ишонмасангиз бир синаб кўринг.

Бошингизга тушганларни эслаб ҳадеб ўзингизга раҳмингиз келмасин. Дунёда сиздан ҳам аҳволи оғир инсонлар топилади. Бўлаётган воқеаларга нисбатан фақат ижобий фикр билдириш, атрофдагиларга яхши муносабатда бўлиш, ўз кучингизга ишонч сизни чинакам бахтиёр инсонга айлантиради, ҳатто иммунитетни оширади. Ҳеч касал бўлмайдиган инсонни учратсангиз, билингки, у ҳаётга ишонч билан қарайди, тушкунликдан йироқ бўлади. Шу ўринда бир қизиқарли маълумотни эътиборингизга ҳавола қилсам. Оптимистлар пессимистларга қараганда 7-10 йил узоқ яшашлари исботланган. Кўтаринки кайфият эгалари бошқаларга нисбатан камроқ касал бўладилар. Борди-ю хасталикка йўлиқсалар-да жуда тез тузаладилар. Олимларнинг фикрича, юраги бетоб инсонларнинг ҳар ўнинчиси пессимист ҳисобланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top