3:31

Қон гуруҳлари ва ҳарактер 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум. Ëдингизда бўлса биз сизлар билан ўтган сафарги суҳбатимиз қон гуруҳи ва қон гуруҳи кишининг характерига ҳам таъсир этиши ҳақида эди. Биринчи қон гуруҳидаги кишиларнинг характерлари ҳақида суҳбатлашдик. Бу сафар иккинчи қон гуруҳидаги кишиларнинг характерлари ҳақида билиб оласиз. Атрофдагилар билан муроса қилишда уларга тенг келадигани йўқ. 1 – қон гуруҳ вакилларидан фарқли равишда, улар инсонларга мослашиш, муаммо ва жанжалларни бартараф қилиш хусусиятига эгадирлар. Ер аҳолисининг 30-40 фоизида 2 – қон гуруҳи аниқланган. Аммо қайсарликлари тутса ўзларининг фикрларини юқори қўядилар. Қаттиқ хафа бўлсалар инсонларни кечиришлари қийин кечади. Кўпчилик уларнинг маслаҳатига муҳтож бўлади.

Бировларнинг муаммоларини ўзлариникидан кўра осонроқ ечадилар. Бу одамлардан ажойиб иш бошқарувчилар, ўқитувчи, шифокор, сотувчи, хизмат кўрсатиш соҳа вакиллари етишиб чиқади. Бу гуруҳдаги инсонларнинг асосий муаммоси ингичка ичакдаги ёғларнинг парчаланишига жавобгар ферментларнинг йўқлигида. Бунинг оқибатида қонда холестерин даражаси кўтарилиб, инсонда юрак-қон томир касалликларига чалиниш хавфи ортади. Бундан ташқари, юрак, қораталоқ соҳалари ўта нозик, кўриш қобилиятлари ҳам паст бўлади. Маслаҳатимиз инсонларни бошқаришга ошиқманг. Аммо атрофингизда сизни доимо қўллаб-қувватловчи инсонлар бўлишини таъминлашингиз тўғри. Руҳий тушкунликка тушиб сиқилганингизда дарҳол ичишга шошилманг. Бу муаммоларингизни ҳал қилмайди. Ëғли, бақувват таомлар ҳам соғлиғингизга зарар. Кечки овқатни эртароқ ейишга одатланинг.

2 – қон гуруҳига мансуб кишилар қуйидаги касалликларга кўп чалинадилар: Камқонлик, ангина, хафақон, артрит, жигар ва ўт пуфаги касалликлари, бронхиал астма, бронхит, оддий учуқ, ич кетар, юрак ишемик касаллиги, иммунитетнинг пасайиши, остеохондроз, қалқонсимон без, йўғон ичак, сўлак безлари, бачадон саратони, қандли диабет. Бу қон гуруҳига мансуб кишилар кўпроқ лимон, анор, лавлаги, ёғсиз таомлар, сабзавотлар истеъмол қилишлари керак. Учинчи қон гуруҳига мансуб кишилар эса очиқкўнгил, оиласига меҳрибон инсонлардир. Сабрли бўлсалар-да, адолатсизликни кўтараолмайдилар. Аниқлик, маъсулият ва сабр-тоқат талаб қиладиган касбларни танлайдилар. Аҳолининг 10-20 фоизида ушбу гуруҳ қони аниқланган. Бу тоифадагилардан нейро ва кардиожарроҳлар, заргарлар, бухгалтер, иқтисодчилар, банк соҳаси ишчилари етишиб чиқади.

Ҳар бир ишни пуҳта, синчковлик билан бажариш қобилияти улардан яхши адвокат, солиқ, божхона инспектори, ревизор чиқишини таъминлайди. Бу инсонлар ҳар қандай вазиятга тез мослашиши, асаб, юрак-қон томир тизимларининг мустаҳкамлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Аммо ишга муккасидан кетишлари саломатликларига ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. Сурункали чарчоқ, юқумли касалликларга тез-тез чалиниш, ошқозон-ичакдаги муаммолар уларни безовта қилади. 4 – қон гуруҳига мансуб инсонлар фақатгина 5 фоизни ташкил этади. Улар ниҳоятда юмшоқ, вазминдирлар. Атрофдагиларни хафа қилиб қўйишдан чўчиб, ўз фикрларини билдиришга жазм этолмайдилар. Бу тоифадагилар ҳамма нарсага ўзларининг сабр-тоқатлари, ақллари билан эришадилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top