3:41

Ноннинг шифобахш хусусияти

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Энг кўп истеъмол қилинадиган озуқа нима деб сўрасангиз, шубҳасизки нон, деб жавоб беришади. Чиндан ҳам у энг кўп талаб этиладиган озуқа ҳисобланиб, таркибига овқат толалари, фойдали қўшимчалар қўшиш соғлиққа яхши таъсир қилади. Фойдали қўшимчалардан буғдой кепаги ва ёрмаси, метил целлюлоза, қора ун кабилар муҳим аҳамиятга моликдир. Уларнинг нондаги миқдори 45% ташкил қилиши мақсадга мувофиқ. Озиқ-овқат толалари ўзига ошқозон-ичак тизимидан чиқадиган зарарли ва кераксиз моддаларни олувчи табиий сингдирувчилар ҳисобланади. Толаларнинг ўзи организмда ушланиб қолмай чиқиб кетади, ичак тизими ишини яхшилайди, қон босимини меъёрга келтиради. Шифобахш нонлар юрак-қон томир тизими касалликлари, семизлик ва ошқозон-ичак мажмуи хасталикларида қўл келади.

Narrator 2 Айниқса, экологик вазият ёмон бўлган ҳудудлар аҳолиси учун бундай нонлар ўта фойдали ҳисобланади. Шифобахш кепакли нон айрим касалликларда зарар қилиши ҳам мумкин. Кепакли нонни целиакия касаллигига чалинган беморлар истеъмол қилиши таъқиқланган. Чунки улар бошоқли ўсимликлардаги глиадин оқсилига ўта таъсирчан бўлади. Ошқозон-ичак тизими касалликларида, ярали колит дардида ҳам бундай нон туридан фойдаланиш тавсия этилмайди. Нондаги кони фойда қўшимчалар миқдори 10-15% билан чегараланганининг боиси бор, албатта. Қўшимчалар миқдорига қараб нафақат даволайди, балки ноннинг таъми, умумий кўриниши яъни ранги, ҳиди ва ҳажмига таъсир қилади. Шунинг учун оммавий истеъмол ва умумий касалликларнинг олдини олишда қўшимчалар миқдори 10-15% ташкил этиши етарлидир.

Narrator 1 Даволовчи махсус сут-кепакли турларда қўшимчалар миқдори 35% гача бўлган нонлар ҳам бор. Уларда углеводлар кам бўлиб, қандли диабет, семириш ва моддалар алмашинуви бузилишида тавсия қилинади. Шифобахш нонларнинг қуйидаги турлари тафовут қилинади: тузсиз нон: буйрак, юрак-қон томир тизими, хафақон касалликлари билан оғриган беморларга мўлжалланган; кислотаси паст миқдорда бўлган нон: гиперсекретор, гастрит ва ошқозон ярасига чалинган беморлар учун; йод ва темир моддаси билан бойитилган нон: йод танқислиги бўлган ҳудудларда, қалқонсимон без касалликлари ва камқонликда истеъмол қилинади. Барчамиз у ёки бу озиқ-овқат маҳсулотининг таркиби ҳақида тўлақонли маълумотларга эга бўлишимиз керак. Масалан, эркакларда қондаги темир миқдори меъёрида бўлади, шунинг учун улар темир моддаси билан бойитилган нонни истеъмол қилишлари шарт эмас.

Narrator 2 Қалқонсимон бези гиперфункциясида ҳам йод қўшимчали нон ейиш хавфлидир. Лекин йод танқис бўлган жойлар аҳолиси учун ҳозирги кунда йод билан бойитилган алоҳида нон турларига йодланган туз, бета-каротин, темир, витаминлар, йод-казеин моддалари ва бошқа қўшимчалари киритилиб, нон тайёрланаётганлиги таҳсинга лойиқдир. Таркибида бета-каротин моддаси бўлган нонлар юрак-қон томир касалликлари, онкологик касалликлар олдини олишда тавсия этилади. Ноннинг махсус қўшимчали турлари кунига 300 граммдан истеъмол қилинса, организмнинг фойдали моддаларга эҳтиёжи тўлиқ қопланади. Нега асосий қўшимчалар оқ нон таркибига қўшилади? Чунки қора буғдой уни В1, В2 витаминлари, фолий кислотаси ва темир моддасига бой бўлади. Юқори навли оқ ун калорияларга тўйингани билан ундаги фойдали моддалар миқдори паст даражада. Шунинг учун оқ ун таркибига жавдар уни қўшилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top