Бу воқеа 1995 йили Кубaда бўлиб ўтган. Бу Кубалик шифокор Орсон Виланинг гувоҳлигидир.
1995 йили 24 Майнинг тонгги соат 9 да полициячилар Орсон Виланинг уйига бостириб кириб уни ҳайрон қолдирганича, қамоққа олишди. Кейинги куни эса минглаб имонлилар кўчаларга чиқиб, Орсон Вилани ноҳақ қамоққа олгани учун ҳукуматга қарши норозилик билдирди. Кастронинг ҳукумати янги қонун чиқарган эди. Бу қонунда, барча уй жамоатлари ёпиб ташлансин дейилганди. Орсонни ҳам шу сабаб билан қамоққа олишганди. Чунки Орсон катта бир уй жамоатининг чўпони ва Кубадаги Худо Жамоати Ассамблеясининг бошлиғи ҳам эди.
Ўтган тўрт йил ичида диний эркинлик бўлган бўлса ҳам, бундан буён Коммунист ҳукумат бу каби уй жамоатларининг ўсишига нуқта қўйишга қарор қилди. Бироқ бу қонунга ва ҳаракатларига қарамай, имонлилар сони ўса бошлади. Шундан сўнг ҳукуматдагилар яна ўз фикрларини ўзгартиришди. Кубадаги бу жамоатда ҳеч қачон ўша пайтдагичалик уйғониш бўлмаганди. Фақатгина Камаги шаҳарчасининг ўзида 85та янги уй жамоатлари пайдо бўлди. Ҳукумат бошлиқлари ғазабга миниб бу уй жамоатини қаттиқ таъқиб остига олди. Улар Орсон Вила каби етакчиларни ҳибсга олиб, уй жамоатларини ёпишга мажбурлай бошлашди. Аммо етакчиларнинг ҳеч бири жамоатни ёпишга рози бўлмади.
Орсон Вилани ноҳақ қамоққа олишгани учун ўтказилган норозилик намойиши ҳам фойда бермади. Виланинг адвокатига ҳам уни оқлашни маън этишди. 24 Майда уни бир йил-у, тўққиз ой қамоқ жазосига ҳукм қилишди. У хизмати давомида кўп марталаб Масиҳ учун қамоққа ташланган.
Биродар Орсон 23 йил олдин асосий касби шифокорликни ташлаб, ўзини бутунлай Хушхабар айтишга бағишлади. Ўшандан буён у хушхабарчи, Масиҳий ёшлар ва Ҳалқаро Ëшлар Маслаҳати уюшмасининг етакчиси. Унинг воқеасини эшитган борки, у, оиласи ва жамоати учун ибодат қилган. Ибодатлар натижасида уни 1996 йилнинг 2 Мартида уй қамоғида сақланиш шарти билан муддатидан олдин озод қилишди.
Озодликка чиққач Орсон Вила қамоқдаги пайтини шундай ёдга олади: «Мен ибодатнинг кучидан миннатдорман. Мен қамоқдалигимда Худодан куч олдим, грипп, шамоллаш, турли хил тошмалар каби касалликларга учрамадим. Ва камерамдаги бошқа маҳбуслар билан Худо хушхабарини бўлишишим учун кўп имкониятлар бўлди.»
Эрамизнинг 65 йилида Римда шаҳид бўлган ҳаворий Павлус бу ҳақида Филлипликларга ёзгаб мактубида шундай деган эди: «…чунки биламанки, сизнинг дуоларингиз орқали ва Исо Масиҳнинг Руҳи ёрдамида мен озодликка чиқаман. Яшасам ҳам, ўлсам ҳам, ҳар ҳолда хижолатда қолмаслигимга қаноат ҳосил қилдим. Ҳар доим бўлиб келганидек, ҳозир ҳам Масиҳ менинг вужудимда улуғлансин, деган умидда яна жасурлик билан фаолият кўрсатишга жазм қилдим.» Исо Масиҳга ишонганларнинг барчаси мана шу фикрда бўлганлари учун ҳам кўплаб қувғинларга ва азобларга учрашади.