3:28

Яратилишнинг Яхшилиги

MP3

Narrator 1Ассалому алайкум қадрдон биродар. Марказий Осиёнинг қишлари совуқ ва қоронғу бўлади. Шуннинг учун қишда тунлар узун бўлади. Бу ҳолатга эътибор қилмаган эканман, аммо бир биродарим менга шундай деб қолди. “Бу ерда Яратилишнинг қанчалик яхши эканини кўриш мумкин.” “Қандай қилиб?”, деб сўрадим мен. У эса менга тушунтиришни бошлади. “Бу ернинг қиши қуруқ ва совуқ, кун қисқа тун эса узоқ. Куннинг асосий қисмини қоронғулик эгаллайди. Шунинг учун ҳам кунлар илиб, кунлар узайиши билан, муз эрийди. Ердан бойчечаклар бўй кўтаради, гуллар ғунчалаб, дарахтлар гуллайди. Далалар ва дарахтлар яшил рангга киради. Тасвирлаб бўлмас мусаффолик ва янгиланиш ўз ўрнини эгаллайди. Баҳор қишнинг захларини ва қоронғулигини қувади ва бизни янгилайди. Ёзнинг иссиқ ва қуруқ кунлари келгунча, баҳор бизни кўкатлар ва витаминлар билан сийлайди.”

Narrator2 Марказий Осиёда яшайдиган минглаб Афғонлар, Курдлар, Турклар, Қозоқлар, Ўзбеклар ва Тожиклар Баҳорнинг илк ойидан “Наврўз” байрамини нишонлашади. Наврўз – янги кун деб таржима қилинади. Наврўзни янгиланиш байрами деб ҳам аташади. Бу байрам ва табиатда бўлаётган ўзгаришлар бизга Худонинг қанчалик яхшилигини кўрсатади. Наврўзни нишонлайдиган халқлар табиатнинг янгиланишини нишонлаб, яшилликдан ва гўзалликдан хурсанд бўлишади. Бу байрамда хурсандчилик қилишади ва рақсга тушишади. Бу пайтда Худонинг фарзандлари Худо ҳақидаги ҳақиқатни бошқаларга етказиши мумкин. Кўпчилик Худо уларга ва яратган борлиққа куп ҳам эътибор қилмай, ғамхўрлик қилмай қўйгандек туюлади. Аммо мана шу байрам ва табиатдаги янгиланиш орқали Худонинг ғамхўрлигини кўришимиз мумкин.

Narrator1 Забур 34 бобда шундай ёзилган: “Одиллигинг буюк тоғларга ўхшайди, Адолатинг тубсиз денгизга ўхшайди, Эй Эгам, инсону жониворларни Сен сақлагайсан. Содиқ севгинг, эй Худо, нақадар бебаҳодир! Қанотларинг соясида инсонлар паноҳ топади. Улар уйингдаги неъматлардан еб тўяди, Лаззат тўла дарёнгдан уларга ичирасан. Ҳаётнинг булоғи Сендадир, Зиё олурмиз Сенинг нурингдан. Сени билганларга содиқ севгингни.” Худо ҳамма нарсани яратди ва яратганида ҳам жуда ихлос билан майда деталларини ҳам хисобга олган ҳолда мукаммал қилиб яратди. Ибтидо китобида шундай ёзилган: “Худо Ўзи яратган ҳамма нарсага назар солди. Булар жуда ажойиб эди.

Кеч кириб, тонг отди. Бу олтинчи кун эди.” “ Чунки бутун борлиқ Худодан

келиб чиққан, Худо орқали ва Худо учун мавжуддир! Унга то абад шон–шарафлар бўлсин! Омин.” Худо ўз инояти ва донолиги билан Ўзи яратганларига яқин.

Narrator2 Шу билан бирга Худованд бизни ўзининг қиёфасида яратди. Бошида инсон гуноҳсиз, худди Худодек пок эди. Унинг атрофидаги энг чиройли яратилган мавжудот, табиат ҳам инсон учун ва Худонинг улуғворлигини эълон қилиб туриш учун яратилганди. Наврўз байрами яратилган ҳамма нарсаларнинг умри қисқа эканлигини ҳам эслатиб туради. Баҳорнинг ўзи каби бу Байрам ҳам узоқ давом этмайди. Биз ишга қайтамиз, болалар мактабга чиқади. Тезда ёзнинг қуруқ, иссиқ ва чангли кунлари келади. Уларнинг қисқа вақт давом этган хурсандчиликлари тугайди. Умидлари ҳам, хурсандчиликлари ҳам вақтинчалик. Аммо Исо Масиҳ билан бу қувонч ва умидни бир умрга олиб қолиш мумкин. Яратувчингизнинг сизга тайёрлаб қўйган донолиги ва марҳаматидан баҳраманд бўлишни истасангиз, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиз сизга йўлбошчилик қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top