3:01

Бу мен севган ҳаёт

MP3

«Инсон Ўғлига ён босганингиз учун одамлар сиздан нафратланса, жамиятдан қувғин қилиб, ҳақорат қилса, номингизга доғ тушириб этса бадном, сиз барибир саодатмандсизлар! Ўша кунда севининглар, севинчдан ўйнанглар! Зеро сизга кўк мукофоти буюк бўлур.» Матто 6:22

Исо Масиҳ дунёга келиб Ўз хизматини бошлагандан буён гуноҳкорлар унга қарши чиқишди. У осмонга кўтарилгандан кейин ҳам Унинг шогирдларини таъқиб қила бошлашди. Шогирдлар турли ерларга тарқалиб, ҳар жойда Масиҳ хушхабарини тарқатишда давом этдилар.

Бугунги гувоҳлигимиз Осиёда эрамизнинг 185 йилида содир бўлган. Бу Аполлониус гувоҳлигидир.

«Инсон қарори Худо қароридан устун бўлолмас», деди Аполлониус Рим ҳукумати аъзосига. Ўша Рим ҳукумати аъзоси уни эндигина ўлимга ҳукм қилганди. «Агар сен адолатсизлик қилиб солиҳ ва имонли кишиларни қанча кўп ўлдирсанг, Худованд уларнинг сонини кўпайтиради. Биз тирик Худо учун ўлишни осон деб биламиз. Биз шу ҳолимизча Ундан миннатдормиз. Бизда нимаики бўлса, қандай бўлсак, шу ҳолимизча Ундан қарздормиз. Шунинг учун ҳам қийинчиликлардан қочиб, охирида шармандаларча ҳалок бўлгандан кўра, У учун азоб чекишга тайёрмиз.»

Осиёнинг элчиси Преннис Масиҳийдан сўради: «Аполлониус шундай фикрлар билан ўлим сен учун роҳат бўлоладими?» «Бу мен севган ҳаёт, Преннис, мана шу ҳаётга бўлган муҳаббат мени ўлимдан қўрқмасликка ўргатди. Бироқ ҳаммадан ҳам кўп орзулаганим – абадий ҳаётдир. Бу дунёда садоқат билан ҳаёт кечирганларнинг макони бўлган – абадий ҳаётдир.»

Унинг гапларидан Преннис таъсирланиб кетди, аммо у ўз мавқеини, бойлигини ва обрўсини бу нарсалардан устун қўйди. Апполониусга ўз мурувватини кўрсатиш мақсадида, одатдаги азоблаб қатл қилиш ўрнига осонгина бошини танасидан жудо қилишни буюрди. Одатда бошқа Масиҳийларни азоблаб, қийнаб ўлдиришарди.

«Мен барча Худога, Унинг Ўғли Масиҳга ва Муқаддас Руҳга ишонган имонлилар билан бирга Худога шукр қиламан, Преннис. Чунки ҳозиргина чиқарган ҳукмингиз билан мен абадий ҳаётга бораман. »

Неча минг йилллар ўтиб кетган бўлса ҳам, нега ҳалигача, Исо Масиҳнинг чиндан ўз гуноҳи учун қурбон бўлганига ишонганларни таъқиб қилувчилар кўп? Нега ҳалигача таъқиб қилишади? Нега бу йўлдан қайтишга мажбур қилишади? Бунинг сабаби оддий. Бу дунёнинг ҳокими иблис. У инсонларнинг ҳақиқий ва тирик Худога эргашишларини истамайди. Масиҳ ҳам бу ҳақида бизга башорат қилган эди. Агар унга ишонсак бу дунёда кўп азоб-уқубатлар чекишимиз ҳақида огоҳлантирган. Унга ишониш билан ҳаётимизда барака ва марҳаматлардан ташқари таъқиблар, қувғин қилинишлар, ҳақоратлар бўлишини билган ҳолда чиндан ўзини Худога бағишлаганлар бу қийинчиликлардан қочишни ўйлашмайди. Чунки улар ҳақиқатни ва тирик Худони биладилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top