2:52

Бутун қудратингни ишга сол

MP3

Бу воқеа Рим империяси даври эрамизнинг 250 йилида содир бўлган. Бу Пробиус исмли кишининг шоҳидлиги.

Пробиусни то баданидан тирқираб қон оқиб чиққунча савалашди. Кейин эса занжирбанд этиб, зиндонга ташлашди. Бир неча кундан кейин уни яна оломон орасига олиб чиқиб, маъжусий худоларга қурбонлик қилишни ва тиз чўкиб сажда қилишни буюришди. Пробиус жуда жасур киши эди. У агар маъжусий худоларга сажда қилишдан бош тортса, уни бундан ҳам баттарроқ қийноқлар ва ўлим жазоси кутаётганини билса ҳам уни қийноққа солаётганларга шундай деди: «Биламан, агар буйруғингизга итоат этмасам мени аввалгидан ҳам баттарроқ қийноққа солмоқчисизлар.

Лекин бугун мен сизнинг олдингизга аввалгидан ҳам яхшироқ тайёргарлик билан келдим. Аввалги қийноқларингиз менининг руҳан мустаҳкам бўлишига ёрдам берди. Энди шундай дейман, бутун қудратингизни ишга солиб, истаганингизча қийнанг, на сизлар, на император ва на сизлар сиғинадиган маъжусий худоларингиз ҳам ва ҳатто иблиснинг ўзи ҳам мени бутларга сажда қилишга мажбур қилолмайди.»

Пробиуснинг бу гапидан ғазабдан кўкариб кетган кишилар уни аввалгидан ҳам кўпроқ қийнашди. Танасининг соғ жойи қолмаган, ҳатто сочининг учигача оғриққа тўлган Пробиус минг инграса ҳам уларнинг буйруғига итоат қилмади. У Худога ва Масиҳга охиригача содиқ қолди. Унга инсон ақли бовар қилмайдиган азоб бериб, сўнг охирида қилич билан нимталаб ташлашди.

Бир масиҳий киши шундай деган эди: «Сиз то ҳақиқат билан ёки ўлим билан юзма-юз келмагунингизча, Худога бўлган имонингизнинг қай даражада эканини билолмайсиз.»

Жек Уилсон эса итоаткор масиҳий сифатида Худонинг иродаси билан Хитойга хизмат қилиш учун келган эди. Хитойдаги хизмати туфайли кўпчилик уни масиҳий сифатида таниди. Очиғи ҳамма ҳам унинг ташрифидан хурсанд эмас эди.У хушхабар етказиш учун ва биродарларни йўқлаш учун тез-тез бошқа қишлоқларга бориб турарди. Навбатдаги сафар пайтида йўлда қароқчилар уни тўхтатиб, масиҳий бўлгани учун ўлдирмоқчи бўлишди. «Сен эй, ғайридин. Бизнинг ота-боболаримиздан қолган эътиқодимизни булғаяпсан. Сени бу ердан йўқ қиламиз. Ўлимга тайёр тур.»

Жек эса уларнинг гапларини ҳотиржамлик билан эшитди. Қароқчилардан бири эса унга қараб: «Нима сен ўлдиришимиздан қўрқмаяпсанми?», — деди. Жек Уилсон эса: «Нимадан қўрқаман? Худонинг олдига боришданми? Бу дунё азобларидан озод бўлиб, абадий тинчликка эришишданми? Ëки Раббимнинг юзини кўришдан қўрқайми? Наҳотки Худонинг улуғвор юзини кўришга муяссар бўлиш қўрқинчли бўлса? Агар истасанг ўлдира қол. Мени ўлдиришинг билан Худонинг олдига бораман», — деди. Қароқчилар эса унинг гапларининг маъносини тушунмай, уни шафқатсизларча сўйиб ташлашди. Унинг жасурлигидан илҳомланган дўсти Гамилтон эса унга атаб шеър ёзди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top