3:32

Ваъз 135

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сизлар учун тайёрлаган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Азизлар, бугунги эшиттиришимиз орқали биз Худованднинг каломи асосида сизлар билан бўлишмоқчимиз. Келинг, кечирим бериш йўлидаги қадамларни яна бир бор кўриб чиқамиз: айтайлик сизни кимдир хафа қилди.

Сиз бўлиб ўтган воқеани яна бир бор англаб, ўз ҳис-туйғуларингизни аниқлаштириб олдингиз дийлик, ва сизни хафа қилган одамни тушунишга ҳаракат қилдингиз ва қайсидир даражада уни оқлашингиз хам мумкин. Бироқ шунда ҳам юрагингизда нимадир қолган, шунинг учун кечиришга ожизлик қилаяпсиз. Азиз радио тингловчи, шундай пайтда қандай йўл тутардингиз? Сизни хафа қилган одамни кечиришга ўзингизда қандай куч ва хоҳиш топасиз?

Энди у одам билан ярашолмайман, муносабатимиз ҳеч қачон тикланмайди, деб қўрқасизми? Ёки ҳаммаси бошқа одамга, яъни сизни ҳафа қилган одамга боғлиқми? Агар у чин дилдан кечирим сўраб, қалбингизда олийжаноблик ҳисси уйғонишига мажбур қилолса, кечирасизми? Бу нарса сизнинг кечирим беришга қай даражада қизиқаётганингизга боғлиқми? Хурматли радио тингловчи, кечиримнинг энг асосий моҳияти муҳаббатдир. Агар биз кимнидир севсак, уни имкон қадар ёнимизда ушлаб туришга ҳаракат қиламиз.

Агар у бизга қадрли бўлса, худди эски кийимдек уни ўз ҳаётимиздан чиқариб ташлолмаймиз.Ўша инсонни йўқотиш худди танангиздаги бир аъзозини кесиб ташлади деган гапдай. Орамизда кўпчилик кечирим беришни ҳали болалик пайтларидаёқ ўрганган бўлади. Кечирим беришни болалигимизда бизга қадрдон ва жуда керак бўлган инсонлар – ота онамиздан, ўқитувчиларимиздан ўрганамиз. Биз шу дунёда яшар эканмиз доимо хато ва айб ишлар қиламиз, ҳатто гуноҳ ишлар деб айтишимиз ҳам мумкин.

Яқинларимиз, яъни ота-онамиз, ака-укаларимиз, опа-сингилларимиз эса айб ва хатоларимизни доимо кечиришади. Шу тариқа биз севимли бўлиш ва кечирим бериш тажрибасига эга бўламиз. Бу эса, албатта, бизга келажакда бошқаларни кечиришимизга ва севишимизга ёрдам беради. Инсон ёши улғайган сари катталар ҳам хатодан ҳоли эмасликларини тушуниб етади. Гоҳи-гоҳида ноҳақликларини тан оладилар, биз эса уларни кечирамиз. Бу нарса ҳатто бизни яқинлаштиради; ўзимизни бошқалар билан тенгдай ҳис қиламиз.

Балки қандайдир сабабларга кўра бу сабоқни ёшлигимизда ёмон ўзлаштирган бўлишимиз мумкин. Шундагина бундай ҳолатда муҳаббат хафачиликни енгиши мумкинлигини англаб етамиз. Шунингдек бошқаларни кечиришимиз ҳам бошқаларга ишонишимиз ҳам қийин бўлади. Агар шундай бўлса, биз юрагимизда борини ўзимизга яқин бўлган одамга тўкиб солишимиз мумкин. Азизлар, севишни ўрганишни бошлашга ҳеч қачон кеч эмас. Бироқ муҳаббатнинг илиқ туйғуларини ҳис қилишнинг ўзи ҳам етарли эмас. Гарчи Худо бизга ҳаммани севишни буюрган бўлса ҳам, ҳамма одамлар билан яқин муносабатда бўлолмаймиз. Лекин ҳамма нарсага ҳаракат қилиб кўриш мумкин. Худованд сабр берсин. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top