2:58

Воизлик 104

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Бизнинг буюк Худовандимиз ҳар хил миллат ва иллатлардан ўзи учун керакли бўлган инсонларни танлаб олмоқда.

Унинг ягона мақсади, Ўзининг номи улуғланиши учун ҳар биримизни ишлатишдир. Ер юзидаги ҳар бир жойга биз орқали Хушхабар етиб борсин. Шундай экан, ҳар бир имонлини Ўз жамоатида бирлаштирган ҳолда Ўзининг буюк топшириғини бизларга берган. Ушбу топшириқни Матто китобининг 28 боби, 19-20 оятларидан топиб ўқиб кўришимиз мумкин бўлади.

“Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар.Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”.

Ҳозирги кунда дунёдаги жамоатларнинг усуллари ҳар хил бўлиши мумкин. Биз уларни асосан баптистлар, харизматлар ва элликчилар деб айтамиз. Лекин уларнинг таълимотига чуқурроқ қарайдиган бўлсак, ҳар бирининг мақсади бир. Яъни Худованд юқорида айтган мақсад учун хизмат қиляпмиз. Муқаддас Китобда жамоатларнинг қонун қоидалари, усуллари ва кимнинг таълимоти тўғрилигида ёзилмаган.

Шунинг учун ҳам биродарлар орасидаги баҳслашувлар фойдасиздек қўринади. Каломни ўқиганимизда асосан инсонлар орасидаги бир-бири учун бўлган севги ва инсонларнинг нажоти ҳақида гап боради. Шундай экан ҳурматли радио тингловчилар келинг, вақтимизни бекор нарсаларга эмас, аксинча, инсонларнинг нажот олиши ҳақидага буйруққа қаратайлик.

Биз қандай жамоатнинг аъзоси бўлишимиздан қаътиназар Худованд ҳамма жамоатлар орқали бутун дунёга Ўзининг улуғворлигини кўрсатаверади. Шунинг учун азизлар, бошқа жамоатдаги биродарларни ҳам севги ила қабул қилишни ўрганайлик. Худованд орамиздаги аҳилликни кўриб, янада ҳар бир аъзони марҳаматласин.

Агар ҳар қандай жамоатларнинг таълимотлари Муқаддас Каломга асосланган бўлса, қандай қилиб биз инсонлар уни нотўғри деб айта оламиз? Бунинг учун бизда қандай ҳуқуқ бор? Худованднинг Шоҳлиги жуда кенг. Ҳозирги кунда Худованд ҳар хил жамоатлар орқали Ўзи танлаган инсонларни чақиряпти. Шу чақирув орқали эса Худованднинг жамоати янада ўсиб бормоқда.

Ҳурматли радио тингловчилар! Биз инсонлар бундан фақатгина хурсанд бўлишимиз керак. Шунда бутун дунёдаги муҳтож бўлган инсонларга Отамизнинг Хушхабари янада тезроқ етиб боради. Азизлар, яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайрлашиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top