3:05

Ваъз 138

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи дўстлар. Эфирда сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бир. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Бугунги эшиттиришимиз орқали, азизлар, сиз билан Худованднинг каломи билан бўлишмоқчимиз. Ҳозирги кунда нафақат оддий инсонлар орасида, балки баъзи пайтларда айрим сабабларга кўра масиҳий оилаларда ҳам эр ва хотиннинг ажралаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Эри ёки хотини ташлаб кетган одам, ҳис-туйғуларини аниқлаштириб олиши учун бир мунча вақт керак бўлади. Унга турмуш ўртоғи бундай муносабатда бўлганидан жабрланган одамнинг ғазаби сўниши керак. Акс ҳолда бўлиб ўтган воқеаларга тўғри муносабатда бўлолмай, тушкунликка тушиб қолади. Эр-хотинларнинг ажралиши чоғида энг кўп болалар жабр кўради.

Улар ташлаб кетган отаси ёки онаси билан биргаликда аҳил яшашни исташади ва уларни аввалгидек севишда давом этишади. Ажрашиш кўпинча ўрнини тўлдириб бўлмайдиган зарарлари билан оғир бўлади. Одатда ажрашиш чоғидаги ҳис-туйғулар қуйидаги кўринишда бўлади: азобланиш, ғазаб, турмуш ўртоғини қўйиб юборишга рози қилиш. Бироқ ажрашган эр-хотинлар янги турмушларида ҳам охир оқибат, ажрашишга етиб бориш хавф мавжуд.

Кўпинча никоҳлари бузилаётган бир пайтда, ҳар икки томон ҳам мен айбсизман деб ўзини оқлашга ҳаракат қилади. Бундай гаплардан ва ўз ўзини оқлашдан қандай наф? Агар турмуш ўртоқлар ярашишни истасалар, бундай ҳолатда айбдор ҳам айбсиз ҳам йўқ деган тушунча бор. Агар икки киши бир-бирини қаттиқ севсалар, бир-бирларига ўзларининг ҳамма айби-ю, заиф томонларини бемалол очиқ айта оладилар ва шу билан бирга ўз айбларини тан оладилар.

Қалблари муҳаббатнинг жафосини тортишга тайёр ва буюк шодликни сиғдиришга очиқ бўлади. Кечириш бу — ўтмишда содир бўлганларни муҳокама қилиб сўнг уни кўмиб қўйиш дегани эмас. Кечириш бу – ишончнинг қайтиши демакдир. Бу шундай маънони англатади: Мен сен билан аввалгидек очиқ бўламан, муносабатларимизга ҳалал берадиган ишлар қилмайман, агар яна қоқилсанг, мен сени яна кечираман. Албатта, биз ўз севимли кишимизни ўз талабларимизга кўра қайта тарбиялай олмаймиз.

Айбдор ва айбсизни аниқлаштириш учун чизиқ тортиш фақат оилавий муносабатларда эмас, бошқа ҳолатларда ҳам қийин. Биз кўп ҳолларда бошқаларни хафа қиламиз ва шу билан бирга ўзимиз ҳам кўпинча хафа бўлиб қоламиз. Муқаддас Китобдан бир мисол келтириб ўтсак. Шу вақтда Бутрус келиб Исога: — Раббим, деди, — агар биродарим менга қарши гуноҳ қилса, мен неча марта уни кечирайин? Етти марта кечирсам етарми?

Исо унга деди: — Сенга етти марта эмас, балки етмиш карра етти марта, деяпман»-деб жавоб берган эди. Кечирим – ҳар доим ҳам эски муносабатларга қайтиш эмаслигини назарда тутишимиз керак. Яна радиоэфирда учрашгунча хайр соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top