3:10

Руҳий ғалаба 26

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи. Яна ҳаво тўлқинларида сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида мен Ғолиббек. “Кейин Исо Ўз шогирдларига деди: Агар ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ўз хочини кўтариб, орқамдан юрсин. Ким ўз жонини аямоқчи бўлса, уни йўқотади.

Лекин ким Мен учун жонини йўқотса, жон топади”. Худованднинг марҳамати нималигини ҳали унчалик кўп тушиниб етмаган бир масиҳий биродаримиз шундай деб айтган экан: “Масиҳий бўлиш нақадар ажойиб, деярли барча нарсани ҳар қандай чек-чегарасиз амалга ошириш мумкин”. Лекин масиҳийларга ҳамма нарсани бемалол амалга ошириш ҳуқуқи берилмаган-ку.

Чунки биз барчамиз Раббимиз Исо Масиҳга ва Самодаги Отамизга тўлиқ бўйсинишимиз керак. Биз имонлилар, ён атрофимизда кечаётган руҳий жангга эътиборсиз қараб туролмаймиз, биз ҳар биримиз доимо руҳий жанг олиб боришга тайёр туришимиз лозим. Ҳаётимиз давомида бир савол доимо кўз ўнгимизда тургани маъқул. Мен руҳий жангда иштирок этяпманми, ёки бир четда томошабин сифатида турибманми деган савол.

Шу саволни кимгадир берсак, кўпчилик масиҳийлар бир четда турганини кўришимиз мумкин. Тўғрироғи, кўпчиликни дунёдаги нарсалар ўзига қарата олди. Шайтон эса айнан шундай кишилар билан ўз ниятини амалга ошира олаётганидан мамнун. Шахсан мен шуни хоҳлардимки, имонда мустаҳкам биродарларимиз доимо тинимсиз шундай биродарлар учун ибодатда бўлишларини.

Бу ҳам сиз кимдир учун шайтонга қарши руҳий жанг эълон қилганингизни англатади. Бугунги кунда кўплаб ибодатхоналарни кўришимиз мумкин. Ҳар қандай руҳий жангга унчалик катта эътибор қаратишмайди. Ҳурматли радио тингловчилар, душманимизга қарши жанг эълон қилишдан чўчиманг. Самода Отамиз ва ҳимоячимиз доимо ҳар биримизни қўллаб-қуватлаб туради. Шу билан бирга айрим жамоатларда руҳий жанг нима эканлигини тушуниб етган чўпонларни кўрамиз.

Улар бор кучи билан қўл остидаги жамоат аъзоларини ҳимоя қилишга уринадилар. Ҳатто жамоат аъзоларини руҳий жангга яхши тайёрлай оладиган семинарларда ўқитишади хам. Муқаддас Китобнинг Эфесликларга мактуби 6 боби 12 оятида шундай ёзилган: “Бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару-ҳокимиятларга, бу қоронғу дунёни бошқараётган руҳий ҳукумронларга қаршидир”.

Руҳий жанг ҳақида сўз борар экан, ҳар хил жамоатларнинг, биродарларнинг ҳатто таниқли инжил мактабларидаги ўқитувчиларнинг фикрлари ҳам ҳар хил бўлиши мумкин. Лекин бизнинг йўлбошчимиз ва ягона насиҳатчимиз бу — Худованддир. У Ўз каломи орқали бизга тўғри йулни аллақачон кўрсатиб қўйган. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бугунги суҳбатимиз шу ерда ўз ниҳоясига етди. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top