3:19

Руҳий ғалаба 137

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз азиз дўстларимиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Сизлар билан радио қаршисида соғ омон кўришганимиздан беҳад хурсандман.

Мавқе, обрў-эътибор кетидан қуваётган одамлар ҳаётида ҳам кўпгина қайғули ҳолатларга амал қилаётганини кўришимиз мумкин. Бироқ биз уни руҳий фаолият соҳасида меҳнат қилаётган кишилар ҳаётида ҳам кўришимиз мумкин.

Чунки ўзидан ёки имон-эътиқод борасида қилаётган ишларидан ҳеч қачон қониқмаган ҳолдан тойган киши ўз навбатида атрофидагиларга ҳам шундай муносабатда бўлади, деган тушунча бор. Лекин Худованд эса бошқаларга севги билан муносабат қилишимизни истайди

Бундай одам ўзи қатори мавқега эга бўлган кишилардан ёки қўли остида ишлайдиган ходимлардан кўп ҳолларда кўнгли тўлмайди. У ҳамиша нотинчлик ва хавотирда яшайди. Янада самарали йўллар, улкан натижалар ва кучли руҳий кечинмаларни излаш пайида бўлади.

Одатда бундай одамнинг бир кун бўлса-да, ўзидан ёки бошқа кимдандир кўнгли тўлишига умид қилмаса ҳам бўлади. Ҳолдан тойган кишилар тўғрилик ва ҳалолликка у қадар эътибор бермайдилар. Улар ўз муваффақиятлари ва ютуқлари билан шу қадар банд бўлишади-ки, натижада бир оз тўхтаб, ичимдаги “мен” ташқарида қилаётган ҳаракатларимга етиб ололаяптими, йўқми, деб сўрашга вақт тополмайдилар.

Кўпинча, ички “мен” жуда орқада қолиб кетади, орадаги жарлик тобора катталашиб боради, шахснинг қулаши эса диёнатсизликда юзага чиқади. Бу каби одамлар кўп ҳолларда тобора ёлғончи бўлиб борадилар; улар нафақат бошқаларни, балки ўзларини-ўзлари ҳам алдашади.

Ўжарлик билан олға интилишга ҳаракат қилар эканлар, улар ўз ҳаракатларининг асл мақсадини ўзларидан яширадилар; қадр-қиммат ва ахлоқ қоидаларининг сариқ чақалик қадри қолмайди. Муваффақиятга эришишнинг қисқа йўли уларнинг ҳаёти тарзига айланади.

Модомики, мақсад бу каби кишилар учун шу қадар муҳим экан, улар одоб-аҳлоқ борасида ҳам аста-секин диёнатсизликка ўтиб борадилар. Азиз радио тингловчи, биз масиҳий инсонларни, Раббимиз Исо Масиҳ доимо диёнатли ва ҳалол бўлишга чақиради.

Қаерда меҳнат қилишимиздан қатъи назар, ҳар бир қилаётган ишимизни Худованд учун қилаётгандай меҳнат қилайлик. Бу эса, биз масиҳийларга, бўлган ишончни ва ҳурмат эътиборни янада оширади. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бизнинг интернет сайтимизга марҳамат қилинг. У ердан ўзингиз учун керакли кўплаб маълумотларга эга бўласиз деган умиддаман. Манзилимиз ўша ўша: www.najot.com Яна радио тўлқинлари орқали кўришгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top