3:39

Юрак ҳақида

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек сизлар билан радио қаршисидаман. Инсоннинг организмида юракнинг ўрни жуда муҳимдир. Агар врачлар инсон танасидаги айрим органларни олиб ташласа ҳам маълум вақтгача инсон яшай олади. Лекин юраксиз яшаш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам юрак инсонга энг керакли орган ҳисобланади.

Яна шуни яхши англаб олишимиз керакки инсоннинг тилини юрак бошқаради экан. Тил бор-йўғи инсоннинг юрагидаги бор бўлган яхши ва ёмон нарсаларни гап билан ифодалаб беради. Биз гапирадиган гаплар олдиндан юрагимизда ва онгимизда пайдо бўлади ва тил орқали ташқарига чиқади. Шунинг учун ҳам тил муаммоси юрак муаммоси билан чамбарчас боғлиқдир. Аслида юракнинг катталиги ҳар бир инсонинг ўз муштидек бўлади. Лекин шундай кичиклигига қарамай, жуда кўп яхши ва ёмон фикрларни ўзига сиғдира олади.

Раббимиз Исо Масиҳ Лука Хушхабар китобининг 6 боби 45 оятида шундай деб айтади: “Яхши одам ўзининг яхши қалб хазинасидан яхшилик чиқарур. Ёмон одам ўзининг ёмон қалб хазинасидан ёмонлик чиқарур. Одамнинг дили нимага тўлиб-тошса, тили ўшани гапирур”. Раббимиз ушбу гапларни гапиришидан кўп йиллар аввал Шоҳ Сулаймон ҳам худди шунга ўхшаш гапни гапирган эди.

“Бор кучинг билан қалбингни асра, чунки у ҳаёт булоғидир” — Ҳикматлар китоби 4 боб 23 оят. Қизиғи шундаки, Филиппиликларга мактубининг охирги бобларида Павлус ажойиб нарсалар ҳақида гапириб ўтади. “Хуллас, эй биродарлар, нима ҳақиқий, нима мўътабар, нима тўғри, нима соф, нима ёқимли нима фахирли бўлса, қандайдир бир фазилат, қандайдир мақтанарли хислат бор бўлса, булар ҳақида фикр қилинглар”- Филиппиликларга мактуби 4 боб 8 оят.

Шу сўзлар билан Павлус барчасига нуқта қўяётгандек, балки шунинг учун ҳам хуллас деб ўз сўзини бошлагандир. Агар хар бир инсоннинг онги ва юраги хаворий Павлус айтган нарсаларга тўла бўлганида эди, менимча ҳеч қандай муаммога ўрин бўлмас эди. Чунки дунёда барча инсонлар фақат яхшилик қилиш ва бир-бирига кўмаклашиш дарди билан яшар эдилар-да.

Бизнинг бошқалар билан бўладиган муносабатимизда тилимиз ва юрагимизнинг ўрни жуда каттадир. Азиз биродар, балки яқин орада кимнидир хафа қилгандирсиз. Бир бошидан эслашга уриниб кўринг. Асосан биров билан бориб гаплашишдан аввал инсон бир оз олдиндан тайёрланади. Демак, бу дегани ўз юрагидаги бор бўлган сўзларини отишга тайёрлади деганидир.

Масалани ҳал қилиш пайти эса олдиндан тайёрланган гаплар тил орқали биродарга қарата отилади. Бу гаплар биродарни қаттиқ яралаши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам юрагимиздан чиқаётган ёмон сўзларни ўққа ўхшатишимиз мумкин. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Худованддан юрагимизни тўлиқ тозалашини ва унда яшириниб ётган нафрат, ҳасад, ғазаб ўрнини, севги-муҳаббатга алмаштиришини сўрайлик. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top