Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек сизлар билан радио қаршисидаман. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, келинг бугунги эшиттиришимизда айрим саволларга жавоб беришга уриниб кўрсак.
Биринчи савол: Агар кимдир мени ҳақоратлаб, камситса унга ҳам шундай муносабат қилишим мумкинми? Жавоб: Агар кимдир бизга ёмонлик қилган бўлса, биз ҳам унга ёмонлик қилишимиз яхши эмас. Муқаддас Китоб шуни такидлайдики, биз ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтармаслигимиз керак. Аксинча ёмонликка яхшилик билан жавоб беришимиз лозим. Исо Масиҳ ҳам худди шу фикрни таъқидлайди. Бундан ташқари Муқаддас Китобда яна бир нарса ҳақида гапирилади. Агар кимдир бизни хафа қилган бўлса, ундан қасос олишимиз яхши эмас ва бу Худовандга маъқул эмас. Биз инсон бўла туриб инсонларни жазолашга ҳаққимиз йўқдир. Бунинг ўрнига ибодат билан барчасини Худовандни қўлларига топширганимиз яхши. Худованднинг Ўзи ушбу муаммони ҳал қила олади.
Туғри, биз ўзимизни айрим нохушликлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгамиз, лекин қасос олиш ҳуқуқи бизларга берилмаган. Тўғри, бу бизга ноҳақликдай бўлиб кўринади. Лекин фақатгина Худованд барчасини тўғри ва адолатли равишда ҳал қила олади. Инсон эса бундай ишларда ожиздир. Ёвўзликка ёвўзлик билан жавоб қайтармаганимизнинг ўзи, барчасини Худовандга топширганимиздан даракдир.
Чунки Худованд Ўз фарзандларини ҳар қандай шароитда ҳам ташлаб қўймайди ва ҳимоя қилади. Худованднинг ҳукуми энг адолатли ҳукумдир. Биз инсонлар доимо Худовандга қулоқ солиб Уни айтганларини қилишимизнинг ўзи тўғри қадам босаётганимиздан даракдир. Ҳикматлар китобининг 20 боби 22 ояти ва Лука китобининг 6 боби 27 ҳамда 36 оятлари бугунги саволларимизга жавоб бўла олади.
Иккинчи савол: Қандайдир гапни бошқаларга етқазиш гуноҳми? Агар биз етқазган шу гапларимиз орқали бошқаларга зарар етса, кимлардир бир-бири билан уришиб қолса, хуллас биз бошқаларга етқазган гапимиз орқали ёмонлик ҳукум сурса, бу гуноҳдир. Худованд катталарга болаларни ҳамда ўз оиласини ҳар хил ёмонликлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқини берган. Лекин кимдир ниманидир ўғирламоқчи ёки кимгадир танавий зарар етқазмоқчи.
Яна кимдир эса ҳатто давлатга қарши нимадир амалга ошириш ниятида бўлса, албатта керакли кишиларга ҳатто керакли ташкилотларга шу ҳақида айтиш гуноҳ эмас. Чунки шу орқали сиз яхшиликни ният қилдингиз ва кимларнидир турли зарар кўришдан асраб қолдингиз. Лекин шу қилган ишингиздан мағрурланиб юрманг, чунки Худованд мағрурларга қаршидир. Аслида ёмонлик қилувчи инсонларни билсангиз, уларга Худованднинг тўғри йўлини кўрсатишга ҳаракат қилган яхшироқдир. Худованд ҳар биримизни ёмонликдан асрасин. Лука китобининг 17 боби 3 ояти ҳамда Римликларга мактубининг 13 боби 1 оятдан 5 оятгача бўлган жойлар ушбу саволларимизга жавоб беради. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.