Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сизлар билан радио эфир орқали учрашиб турганимиз учун Отамиз Худовандга миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Азиз ота-оналар, инсон қанчалик ҳаракат қилмасин, бола тарбиясида барибир Муқаддас Китобнинг ўрни бошқачадир.
Чунки ундаги ҳар бир сўз қилич каби ўткир, инсоннинг суяк суякларигача кириб боради. Жуда яхши бўларди, агар фарзандларимиз Муқаддас Китобни яхши ўрганган бўлсалар. Агар болаларимиз доно Сулаймоннинг ҳикматлар китобини билсалар, уларнинг тўғри қадам босишлари учун биринчи ёрдам шу бўлар эди.
Ҳар куни болаларимизга ва оиламиз даврасида Сулаймон ҳикматлари китобидан ўқиб ўрганиш катта ёрдам беради. Ўқиган пайтимизда саволлар орқали болаларимизга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ бўларди. Шунга эътибор қаратишимиз керакки, бериладиган саволларимиз фақатгина “ҳа” ёки “йўқ” деган жавобга асосланиб қолмасин.
Ҳар бир саволларингизга болалар Каломдан жавоб топишлари ва ўйлаб кўришлари уларнинг руҳий билимини ошириб боради. Бу эса келажакда уларнинг имони мустаҳкам бўлишининг гаровидир. Агар оилангиз даврасида Калом ўқиш учун етарли вақтинигиз бўлмаса, ҳар куни фарзандларингиз ухлашидан олдин улар билан бирга Ҳикматлар китобидан ўқишга вақт топинг.
Шундан кейин уларга ўйлашлари учун айрим саволларни беринг. Болалар айнан шу саволлар устида ўйлаб ўзлари учун тўғри қарор чиқаришлари учун бу катта ёрдам бўлади. Бу жойда бир муҳим омил мавжуд. Эртаси куни ёки эрталаб, албатта, берган саволларингиз тўғрисида сўраб кўринг. Бундай йўл тутишнинг ўзи, албатта, болаларимизни яхшилик ва ёмонликни фарқлашлари учун етарли эмас.
Ҳар бир ота-она ўз фарзандлари учун доимо Худовандга илтижо қилишлари яхшироқ бўлар эди. Ўзимиз Худованднинг Каломини қанчалик севиб ўқисак ва Худованд хоҳлаганидек йўл тутсак, болаларимиз буни кўришади ва улар ҳам худди сиздек йўл тутишга ҳаракат қилишади. Бу эса болаларимиз учун энг самарали дарслардан биридир.
Бундан ташқари болаларимиз ўзлари тўғри қарор қилишга ўрганишлари лозим. Чунки улар ҳар куни айниқса мактабларди Худовандга қарши бўлган муаммолар билан тўқнаш келишлари мумкин. Шундай пайтларда бола ўзининг тўғри қарорига асосланиши лозим. Шу ўринда бир мисол. Яқинда менинг кичкина уғлим мактабдан келиб, аввал жуда севиб ҳурмат қилган ўқитувчисини билимсизликда айблай бошлади.
Мен сабабини сўраганимда, у шундай деб жавоб берди. Наҳотки ўқитувчимиз билмайди, бутун дунё ва ундаги ҳамма нарсаларни Худованд яратганини. Шунда мен ва онаси нима учун ўқитувчи шундай деб айтганини сабабини боламизга тушунтиришг ҳаракат қилдик. Азиз ота-оналар, болаларимизнинг турли саволларига уларни қониқтирадиган жавоб топишга ҳаракат қилайлик. Шунинг билан, азизлар, бугунги эишттиришимиз ўз ниҳоясига етди, хайр саломат бўлинглар.