3:12

Руҳий ғалаба 42

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз азиз дўстларимиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Бугунги эшиттириш давомида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бирга бўламан. Руҳий жанг борасидаги вазият ҳам бугунги кунда ҳар хил жамоатлар томонидан турлича эътироф этилиб келинмоқда.

Ҳар бир имонли ўзи билмаган ҳолда ҳалокатли вазиятлар исканжасида қолган пайтида, Худога имон-ишонч билан жавоб бераяпмизми ёки йўқми? Албатта Раббимиз Исо Масиҳ ҳар биримизда буни ижобий кўришни хоҳлайди. Шу билан бир қаторда Худо ҳамма ишларимиз яхши кетаётган ва оғир кунлар бошимизга келмаган пайтда имон-эътиқодимизнинг қай даражада мустаҳкам ёки суст эканлигига ҳам албатта қизиқади.

Лекин кўпинча инсон агар ҳаммаси жойида бўлса, Худованд мен билан деб айтади. Агар бунинг акси бўлса, дарров нолишни бошлаймиз. Азиз радио тингловчи биродар, биз Раббимизга ишонч билан имон келтирган эканмиз, осойишта яшаётган пайтимизда ҳам, танг аҳволда қолганимизда ҳам биз Худога имон билан дуо қилишимиз керак. Айнан шундай имон ҳақида 1 Юҳанно мактубининг 5 боби 4 оятида ёзиб қўйилган.

Азиз радио тингловчи биродар, ҳар бир имонли кишининг танаси дуо қилинадиган уй бўлиши керак, чунки танамиз Муқаддас Руҳнинг маъбади ҳисобланади. Ҳаёт учун муҳим ҳисобланган дуодан бизни чалғитадиган ҳар қандай нарса Худо бермоқчи бўлган марҳаматни биздан ўғирламоқчи бўлган ўғридир. Ҳар биримизни Худо билан ажойиб тарзда боғлайдиган ҳақиқий дуо қилиш санъатини биз яхшилаб ўрганишимиз зарур.

Агар Худо дуони эшитса ва унга жавоб берса, у ҳолда мен биринчи ўринда шукрона дуосини қилишни ўрганишим керак бўлади. Азиз биродар, дуо қилишни билмаслик гуноҳ ҳисобланади. Худо Каломи шундай дейди: «Энди менга келсак, албатта Эгамизга сизлар учун дуо қиламан. Акс ҳолда Унга қарши гуноҳ қилган бўламан. Бундан Худо сақласин! Сизларга фақат тўғри ва яхши йўлни кўрсатаман» деб ёзилган 1 Шоҳлар китобининг 12 боби 23 оятида.

Ҳазрати Шомуил Исроил фарзандларига нимани ўргатиши керак бўлган? Ҳазрати Исо-чи, У дуо қилиш борасида Ўз шогирдларини нимага ўргатган? Маттодан Хушхабар китобининг 6 боби 9 ва 13 оятларида, Раббимиз бизга дуо қилиб яшашимиз учун фойдали бўлган баъзи бир асосларни кўрсатиб беради. Раббимиз Исо намуна қилиб кўрсатган дуога эътибор берадиган бўлсангиз, дуо «Осмондаги Отамиз» деган сўзлар билан бошланади.

Бу дуо гўёки боланинг ўз Отаси билан қилаётган суҳбатига ўхшаб кетади. Биз самарали дуо қила олишимиз учун албатта Худонинг фарзанди бўлишимиз керак. Ҳар ким ҳам Худога «Ота» деб мурожаат қила олмайди. Яна ҳаво мавжларида учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top