3:19

Болаларнинг ўсишига ёрдам 119

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарлар. Сизлар билан яна радио орқали дийдор учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Ҳурматли болажонлар, сизлар учун бериб бораётган эшиттиришларимиздан яна бири эфирда. Худованд дунёни яратган пайтида ҳамма нарса яхши эди.

Лекин Одам Ато билан Момо Ҳаво гуноҳ қилганларидан кейин барчаси ўзгариб кетди. Албатта Худованд уларни кечирди. Чунки Худойимиз кечиримли Худованддир. У Одам Ато билан Момо Ҳавони баракалади, уларга ўғиллар берди. Уларнинг ҳосилларини кўпайтирди. Аста-секин ерда ҳам одамлар сони кўпайиб борди. Одамлар кўпайган сари ер юзида гуноҳ қилиш ҳам тобора кўпайиб бораверди.

Ҳеч ким Худованд ҳақида ўйламади. Ҳамма бир-бирларини нарсаларини ўғирлашар, бир-бирига ёлғон гапириб, бир-бирини айблашар эдилар. Худованд эса барча одамларни кўриб уларни яратганидан афсусланди. Лекин, азиз болажонлар, шунча гуноҳкор инсонлар орасида бир инсон бор эди. Албатта у ҳам бошқалар каби гуноҳкор бўлиб дунёга келган эди.

Лекин у доимо Худовандга қулоқ солар ва Худонинг айтганларини бажарар эди. Унинг исми Нуҳ. Бир куни Худованд Нуҳга гапириб шундай деди: “Мен ер юзига кучли ёмғир ёғдириб, ердаги барча тирик жонларни қириб ташлайман. Сен бу ҳақида ҳамма одамларни огоҳлантир. Кейин эса ўзинг ва оила аъзоларинг сувга чўкиб кетмаслигингиз учун ўзингизга ва айрим ҳайвонларга катта кема яса.

Бу кеманинг хоналари кўп бўлсин. Ҳамма ҳайвонлардан иккитадан олиб, шу хоналарга жойлаштир. Баъзи ҳайвонлардан эса еттитадан ол. Ҳайвонлар учун ҳам емиш тўпла”- деб Нуҳга буюрди. Албатта Нуҳ барча одамларга, Худованд ер юзига ёмғир ёғдирмоқчи, келинглар, кема ясайлик, барча гуноҳларингиз учун уни олдида тавба қилинглар, деб огоҳлантирди.

Лекин ҳеч ким унинг гапларига ишонмади ва Нуҳнинг устидан кулишди. Нуҳнинг учта ўғли бор эди. Нуҳнинг ўғиллари отасига кема ясашда ёрдам беришди. Худованд кеманинг ўлчами ҳақида Нуҳга айтган эди. Улар кемани ясаб бўлишганидан кейин, сув кирмаслиги учун яхшилаб қатронлашди. Кемага Худованд айтганидай ҳамма нарсани олиб киришди. Албатта бошқалар Нуҳ ва уни оиласи қилаётган ишни кўришиб, ҳайрон бўлишди ва яна уларнинг устидан кулишди.

Нуҳ одамларни кемага кириш учун таклиф қилди, лекин ҳеч ким унга ишонмади ва кемага кирмадилар. Худованд айтганидай ер юзига кучли ёмғир ёғди ва ердан ҳам сувлар қайнаб чиқа бошлади. Орадан вақт ўтиб, Нуҳга ишонмаганларнинг барчаси сувга чўкиб ҳалок бўлишди. Азиз дўстим, бугун сени ҳам Худованд Исо Масиҳга ишонишинг кераклиги ҳақида огоҳлантириб турибди. Агар сен ҳам Унинг айтганларига ишонмасанг, жаннатга боролмайсан ва абадий ҳаётга эга бўлолмайсан. Бу дегани ҳеч қачон Худованд билан бирга бўлолмайсан. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top