3:33

Ваъз 149

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда яна сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек эса микрофон қаршисидаман. Раббимиз Исо Масиҳ хочга михланишидан сал аввалроқ, Ўз шогирдлари билан бирга бўлганида, шогирдларидан кимдир Раббимизни сотиши ҳақида уларга гапирган эди.

Шогирдлар сотқинни исмини айтишини Раббимиздан сўраганларида, Исо Масиҳ шундай деб жавоб қайтарган эди. Ушбу жавоб сўзларини сиз Юҳанно китобининг 13 бобининг 26 ва 27 оятларидан ўқишингиз мумкин бўлади. У ерда жумладан шундай ёзилган: “… Мен бир бурда нонни ботириб кимга берсам, у ўшадир, деди. Сўнг бурда нонни ботириб, Симун ўғли Яхудо Ишқариётга берди.

Яҳудо бурда нонни олар-олмас, шайтон унинг ичига кириб олди. Қиладиганингни тезироқ қил, — деди унга Исо”. Яҳудо Раббимиз Исо билан биргаликда уч йил давомида бирга бўлган эди. У Раббимизнинг қилган мўъжизаларини, гапирган гапларини уч йил давомида эштган ва кўрган эди. У Раббимизнинг Кимлигини билган бўлса-да, Уни олдида барча гуноҳлари учун тавба қилмади ва Раббимизга ўз юрагидан жой бермаган эди.

Шунинг учун ҳам Худованд уни шайтоннинг қўлларига топширди. Луқо китобининг 22 боби 3,4 ва 5 оятларида шундай ёзилган оятни ўқишимиз мумкин:

“Шунда ўн икки ҳаворийлардан бири — Яҳудо Ишқариётнинг ичига шайтон кириб олди. Яҳудо бориб, олий руҳонийлар ва маъбад миршаббошлари билан Исони қандай қўлга тушириш тўғрисида маслаҳатлашиб олди.

Улар севиниб, унга пул беришга аҳд қилдилар”. Шайтонинг таъсири остида Яҳудо арзимиаган пул эвазига Исо Масиҳни сотди. Шайтон Яҳудони ўзининг қуроли қилиб сотқинлик қилишда ва айнан шу сотқинликни ҳаётида ишлатиш учун унинг бутун онгини заҳарлаган эди. Шайтоннинг бу усулини инсонни бутун онгини ва фикрини заҳарлаш усули деб айтишимиз мумкин.

Шайтон Яҳудонинг ичига чақирилмаган меҳмондек кирмади, аксинча узоқ йиллар давомида учрашувни кутган уй эгасидек, бажонидил, хурсандчилик ила ўз қулининг ичига ташриф буюрди. Оқибатда Яҳудонинг умри ҳам худди Шоулнинг ҳаёти каби ачинарли равишда ўзини ўзи ўлдириш билан якун топди. Азиз биродарлар, ҳозирги кунда ҳам кам бўлса-да орамизда Яҳудонинг йўлини тутаётган биродарларимиз бор.

Бугунги эшиттиришимиз орқали уларга қарата шундай демоқчимиз: ”Азиз дўстим, Яҳудонинг бундай йўл тутишида, албатта, шайтон ўзининг айёрлигини ишлатди. Сизни эса кимдир шундай йўл тутишга мажбурлаётгандир. Азиз дўстим, Яҳудо ўз вақтида гуноҳлари учун тавба қилмади, шайтон уни ишлатиб бўлгач, у ўз жонига қасд қилди. Дўстим, Худовандга қулоқ солинг, У ҳар биримиздаги муаммоларни хал қила олади. Ҳар биримизни ҳимоя қилишга қодир. Чунки У шайтонни аллақачон енгиб бўлган. Худованд доимо сизни эшитишга тайёрдир”. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз якунига етди. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top