3:28

Воизлик 41

MP3

Ассалому алайкум хурматли радиомиз мухлислари. Сизлар билан яна радио орқали учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Муқаддас китобда, Ибронийларга мактубининг ўн учинчи боби, саккизинчи оятида шундай ёзилган оят бор. “Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадий худди Ўшанинг Ўзидир”. Сизлар қачон бўлмасин, Эски Аҳд ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Худованд ҳамманинг адашганини билади. Бироқ Уни олдига олиб борадиган йўл яхши режалаштирилган бўлиш учун Худованд уни шундай ҳам қилди.

Эски Аҳд Худонинг курсаткичига ўхшайди, чунки у ерда ёзилган нарсалардан кўпи Исо Масиҳнинг туғилиши, ўлими, кўмилиши ва тирилишига кўрсатади. Бугун эшттиришимиз орқали биз Эски Аҳд воқеаларнинг баъзиларини такрорлаб ўтамиз ва улар Исо Масиҳ ҳамда Унинг хочдаги ўлимига қандай таъсир кўрсатганларини кўрамиз. Одам Ато билан Момо Ҳаво гуноҳ қилиб қўйганларида яланғоч эканларини пайқаб, нима қилганларини эслайсизми? Улар барглардан ўзларига ёпинчиқларни ясаб олган эдилар.“Шу онда икковининг кўзлари очилиб, яланғоч эканларини пайқадилар.

Анжир баргларини бир-бирига тикиб, ўзлари учун ёпинчиқлар ясадилар”Ибтидо 3:7.Улар ясаган кийимни Худованд қабул қилдими? Йўқ. Худованд улар ясаганини қабул қилишдан бош тортди, чунки Унга мақбул бўлиш учун улар ҳеч нарса қилолмасликларини уларга кўрсатмоқчи эди. Буни ҳар биримиз тушунишимизни Худованд хоҳлайди. Ибодатхонага бориш, яхши ишлар қилиш, камбағалларга қурбонлик бериш, атроф муҳит ҳақида ғамҳўрлик қилиш – бу биз бажаришимиз керак бўлган барча ишлардир.

Бироқ бу ишлардан ҳеч қайсиси бизни Худога маъқул қилолмайди. Сабаб хеч қандай савоб ишлар хеч кимга нажот беролмаслиги хаммамизга маълумдир.“Худованди Карим Одам ва унинг хотини учун теридан кийим ясаб, уларни кийинтирди”. Худованд Одам Ато билан Момо Ҳаво ясаган кийимларни қабул қилишдан бош тортди. Аксинча, У Ўзи ҳайвонларни ўлдириб, улар учун кийим ясади. Уни мамнун қилиш учун биз ўзимиз қиладиган барча нарсаларни ҳам Худованд қабул қилишдан бош тортади. Аммо Худованд бизни севгани сабабли, ва бизни қабул қилолиши учун Ўзининг Ўғли Масиҳни биз учун ўлимга юборди.

Худованд инсонни қабул қилиш учун инсон Унга қандай жавоб қайтариши керак? ўзини гуноҳкор деб тан олиши ва Худони мамнун қилиш учун ўз ҳаракатларига бундан буён ишонмаслиги керак. Исо Масиҳни ўз Нажоткорим деб қабул қилиш керак, ҳамда Исо хочда ўлганда Ўз қонини тўкиб, гуноҳларимиз учун Ўз ҳаётини тўлиқ тўлов сифатида тўлаганига ишониш керак. Агар сизлар Унга ишонсангиз, У гуноҳларингизни кечиради ва сизларни тўлалигича солиҳ деб қабул қилади. Худованд сизларни гуноҳсиз бўлганларингиз учун эмас, балки сизлар учун ўлган Исо Масиҳ гуноҳсиз бўлгани учун Худованд сизларни қабул қилади.

Худованд Одам Ато билан Момо Ҳавони улар учун Ўзи ясаган кийимларга уларни кийинтирди. Худди шу сингари Худованд барча Исо Масиҳга ишонганларни Унинг солиҳлигига кийинтиради ёки солиҳлик билан қоплайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top